08 авг 16:02
Янгиликлар
Бокс/ММА
Перейра шу йил камар учун жанг қилишига ишонмоқда
Бразилиялик UFC жангчиси Алекс Перейра шу йил камар учун жанг қилмоқчи эканлиги ҳақида гапирди.
"UFC менинг жангларимдан мамнун. Мухлисларга менинг жангим ёқади. Ишонаманки, йил охиригача камар учун жанг қиламан.
Блахович менинг "стойка"даги маҳоратимни текшириш учун келмоқчилигини айтди. Аммо бу амалга ошмаслигини биз билмасдик. Биринчи раунддаёқ у тейкдаунга ўтди. Бу унга қимматга тушди. Иккинчи раундда эса чарчаган кўринарди.
Мен натижадан мамнунман. Блахович ажойиб йигит, у энг зўрлар билан жанг қилган ва уларни мағлуб этган. Уни мағлуб этиш - яхши натижа", - деди Перейра.
Ҳавола :
Манба : Sports Illustrated
Фикрлар