21 авг 13:35
Янгиликлар
Бокс/ММА
Перейра — Хокит жанги жараёнда — инсайдер
Инсайдер Ариэль Хельвани UFC’нинг ўрта ва ярим оғир вазн тоифаларида собиқ чемпион, бразилиялик Алекс Перейра ҳамда америкалик жангчи Жош Хокит ўртасида беллашув ташкил этилиши эҳтимоли борлигини маълум қилди.
«Бироз суриштириб кўрганимдан сўнг айтишим мумкинки, бу вариант ҳақиқатан ҳам муҳокама қилинмоқда. Жанг келишилдими? Йўқ. Шартномалар имзоландими? Йўқ. Ҳамма нарса ҳал қилинганми? Йўқ. Аммо бундай вариант албатта мавжуд, бу ҳақида жиддий ўйлашмоқда ва шу йўналишда иш олиб борилмоқда.
Шунинг учун кутамиз. Агар бу жанг амалга ошса, ақл бовар қилмас воқеа бўлади.
Йил бошида, агар у охир-оқибат ўтказиладиган бўлса, биз Жош Хокит ва Алекс Перейра жанги ҳақида гаплашишимиз мумкинлигини ким ўйлабди? Бу ҳақиқатан ҳам реал вариант. Ҳозирда бу жанг аниқ муҳокама қилинмоқда ва кўриб чиқилмоқда», — деди Хельвани.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар