UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39Чимаев Стриклендга реванш учун 1 миллион доллар таклиф қилди 0 18:25Волкановски: "У билан жангда фаолиятимдаги энг яхши жисмоний ҳолатда бўламан" 0 17:51Ўртоқлик учрашувида Жанубий Кореяга мағлуб бўлдик 0 17:28Тайсон Фьюри Усик билан трилогия қачон бўлиши мумкинлигини айтди 0 16:42"Реал" "Борнмут" футболчиси учун курашга қўшилди 0 16:0550 ёшли Фёдор Емельяненко Фрэнсис Нганну билан жанг қилишни орзу қилишини айтди 0 15:22Тайсон Фьюри Дональд Трампни Энтони Жошуага қарши жангга таклиф қилмоқчи 0 14:44Шара Буллет Исраэль Адесаньяга қарши жанг қилиши мумкин — инсайдер 0 13:23ФАКТ. Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяни мағлуб эта олмаган 0 12:24Дана Уайт UFC қийматини 50 млрд долларга баҳолади 0 11:43"Тарихий натижа учун мукофот йўқ" — қозоғистонлик шахматчи норозилик билдирди 0 10:35Забит Магомедшарипов RAF Wrestling Лигаси билан шартнома имзолади 0 09:42Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Корея Республикаси меҳмони бўлади 0 09:11Солт-Лейк-Ситидаги UFC 332 турнири иккита тарихий рекордни янгилади 0 08:40Бугун Жаҳон чемпионатида Элбек Тожиевга мухлислик қиламиз! 0

08 апр 16:39
Янгиликлар

Футбол

ПФЛ "Андижон" — "Навбаҳор" ўйинидаги ҳолатлар юзасидан эътироз билдирди: Самвел Бабаян регламентни бузганликда айбланмоқда

Кеча, 7 апрель куни Суперлига 6-тури доирасидаги "Андижон" – "Навбаҳор" (0:1) учрашувида юз берган ҳолатлар ПФЛ эътиборини тортди.

Лига ўйин давомида қоидалар ва регламент бандлари бузилганини қайд этди.

Ҳакамларнинг лоқайдлиги

Лига учрашув расмийларидан бўлган воқеалар бўйича билдирги кутган эди. Бироқ, комиссарни ҳисобга олмаганда, на бош ҳакам ва на тўртинчи ҳакам мезбонлар захира ўриндиғидаги ҳолатларни тартибга солиш бўйича маълумот киритмаган. Фақатгина 55-дақиқада "Андижон" устози Самвел Бабаянга эътирози учун сариқ карточка кўрсатилган, холос.

Самвел Бабаяннинг хатти-ҳаракатлари

Таъкидланишича, "Андижон" бош мураббийи техник зона билан боғлиқ қоидаларга беписанд муносабатда бўлган. Бабаян белгиланган чегараларни бир неча бор кесиб ўтган ва ҳакам қарорларига эътироз сифатида тўпни майдонга улоқтирган. Бу эса Тартиб-интизом қўмитасининг аввалги қарорларига нисбатан ҳурматсизлик сифатида баҳоланмоқда. Мураббийнинг бу ҳаракатлари футболчиларга ҳам таъсир қилиб, майдонда асабий ҳолатларни юзага келтирган.

Ҳакамлик бўйича тушунтириш талаб қилинади

Лига Ўзбекистон футбол ҳакамлари марказидан ушбу учрашув ҳакамлиги бўйича расмий тушунтириш талаб қилади. ПФЛ фикрича, бош ҳакам ва захира ҳаками айрим вазиятларда бошқарувни қўлдан чиқарган ва ҳолатни тартибга солиш учун жиддий амалий ҳаракатлар қилмаган.

Якуний хулоса

Ўйинда ҳакамлар натижага таъсир қилувчи қўпол хатоларга йўл қўймаган бўлса-да, юқоридаги воқеалар ўйин тақдирини ўзгартириб юбориши мумкин эди. Лига учун барча мураббийлар мақоми тенг ва қоидаларга амал қилиш устувор вазифа эканлиги яна бир бор эслатиб ўтилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг