09 сен 10:18
Янгиликлар
Теннис

Плишковани мағлуб этган Саккари АҚШ Очиқ чемпионати ярим финалига чиқди
Грециялик теннисчи Мария Саккари US Open чорак финалида жаҳоннинг тўртинчи ракеткаси Каролина Плишковага қарши кортга чиқди.
1 соат 23 дақиқа давом этган ўйинда Саккари 6:4, 6:4 ҳисобларида ғалаба қозонди ва ярим финалга йўл олди.
Энди у финал чиптаси учун британиялик Эмма Радукануга қарши ўйин ўтказади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар