UZ

Сўнгги янгиликлар

10:07Майкл Пейж: "Мен ўзимдан кишанларни ечиб ташладим" 0 09:36Ислом Исмоилов кечаги учрашувдан сўнг нималар деди? 0 09:05Брендан Аллен ўзи учун мантиқий бўлган ягона жангни айтди 0 08:34Абдулрашид Садулаевнинг Абу-Даби турниридаги рақиби эълон қилинди + ПОСТЕР 0 08:03Фьюри – Жошуа жанги бокс тарихидаги энг кассабоп жанглар рўйхатида тўртинчи ўринни эгаллади 0 07:32Роналду "Ал Наcср"нинг "Нефтчи" устидан қозонилган ғалабасига муносабат билдирди 0 21:18Ал аш-Шайх “Канело” Ар-Риёдда жанг қилишга тайёрлигини маълум қилди 0 20:41Хорхе Масвидаль UFC’га қайтиш бўйича музокара олиб бормоқда 0 19:59Расман. Дмитрий Биволнинг навбатдаги жанги тасдиқланди (ПОСТЕР) 0 18:26ЕЧЛнинг олти карра ғолиби Тошкентга келмади 0 17:55Сакен Бибосинов оғир жароҳат сабаб шифохонага ётқизилди 0 17:24Тошкентда илк бор стол тенниси бўйича Осиё чемпионати ўтказилади 0 16:53Ян Непомняшчий Синдаров - Гукеш ўйинига тахмин билдирди 0 16:22"Пахтакор" ва "Нефтчи"нинг Саудия Арабистони клублари билан ўзаро ҳисоб-китоби 0 15:51Ўзбекистон гимнастлари Роттердамдаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0

14 июл 09:19
Янгиликлар

Теннис

Кудерметова мезбон рақиб, дунёнинг 37-ракеткасига иккинчи сетда муносиб қаршилик кўрсатди

Греция пойтахти Афина шаҳрида теннис бўйича аёллар ўртасида Vanda Pharmaceuticals Athens Open WTA 250 турнири бўлиб ўтмоқда.

Хабар берганимиздек, ушбу турнирда мамлакатимизнинг иккинчи ҳамда учинчи ракеткалари Мария Тимофеева ва Полина Кудерметова иштирок этяпти. Кеча тунда 23 ёшли Кудерметова 1/16 финалда мезбон юрт вакиласи, дунёнинг 37-ракеткаси бўлиб турган тажрибали Мария Саккарига қарши кортга чиқди. Биринчи сетда ўзига умуман ўхшамаган Полина 0/6 ҳисобида ютқазди. Иккинчи сет эса тай-брекка қадар етиб борди ва афсуски, унда ҳам тажриба ўз сўзини айтди - 6/7(1). 

Таққослаш учун, Полина жаҳон рейтингида 109-ўринни эгаллаб турибди. Ҳар икки теннисчи ҳам 85 дақиқа давом этган баҳсда 3 тадан эйс зарбасини амалга оширишди. Қўшхатолар вакиламизда кўпроқ бўлди - 5 га 1. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви бўлди. Pharmaceuticals Athens Open WTA 250 турнирининг мукофот жамғармаси 283,347 АҚШ долларини ташкил этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг