04 июл 12:02
Янгиликлар
Порье: "Чемпионлик жангимда Конор билан баҳсдаги пулнинг учдан бирини ҳам ишлолмасдим"
"Ушбу қарорга келишим осон бўлди. Агар мен энг зўри бўлсам Конорга қарши жанг қиламан ва уни мағлубиятга учратаман. Кейин эса камар учун октагонга чиқаман. Бу орқали мен ўз нархимни икки бараварга оширдим. Мен таваккалчи йигитман, шунинг учун жанглардаги малакамга ишонаман.
Келишувларим ҳақида чуқурлашиш сиз учун қай даражада қизиқлигини билмадим, лекин чемпионлик жангим учун мен PPV фоизларини олмасдим ва Конор билан жангда оладиган пулларимнинг учдан бирини ҳам ишлай олмаган бўлардим. Биринчи навбатда бу иш. Конор билан жангда мен бир неча баробар кўп ишлайман. Бунгача айтганимдек, мен турмуш ўртоқ ва отаман, ўз мақсадларим бор", - деди Порье.
Эслатиб ўтамиз, Конор ва Порье ўртасидаги учинчи жанг 11 июль тонгида ўтказилади.
Фикрлар