UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03"Кўчадаги жангда қоидалар бўлмайди". Бразилиялик спортчи Нурмагомедовни қўллаб-қувватлади 0 18:29Диёра Келдиёрова азалий рақиби — Ута Абе билан Японияда тўқнаш келиши мумкин! 0 17:44Рамазон Темировдан нокаут бўлган Чарльз Жонсон ҳамюртимизни яна танқид қилди 0 17:08МЮ Саудия Арабистони чемпионатидан футболчи сотиб олмоқчи 0 16:30Гандбол. Осиё чемпионатида Қозоғистонга мағлуб бўлдик 0 15:45Даниэль Дюбуа WBO титулини кимдан ҳимоя қилиши маълум бўлди 0 15:02Нодирбек Абдусатторов Лондон турнирини ғалаба билан бошлади 0 14:26"Реал" 2026/27 йилги Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига биринчи бўлиб йўл олди 0 13:59Гукеш ва Синдаров Жаҳон тожи учун баҳсдаги вақт назорати ҳақида фикр билдиришди 0 13:12Жаҳон чемпиони Қувончбек Исмоиловга уч хонали уй совға қилинди 0 12:41Жавоҳир Синдаров партия давомида ухлаётгани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди 0 12:10U17 Жаҳон чемпионати. Бугун Италияга қарши ўйнаймиз! 0 11:39"Бу Хабиб ва Конор ўртасидаги каби шахсий масала". Собиқ чемпион UFC'да қайси жангни ташкил этиш кераклигини айтди 0 11:08Рустам Қосимжонов: "Жавоҳир ғалаба қозонса, бу...." 0 10:37Санжар Зокиров ACBJJ чемпиони Муҳаммад Мокаев билан жанг қилиши мумкин 0

15 июн 20:58
Янгиликлар

Бокс/ММА

Поветкин Жошуа - Усик жангида кимга мухлислик қилишини айтди

Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Александр Поветкин украиналик Александр Усик ва британиялик Энтони Жошуа иштирокидаги жанг ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жошуанинг навбатдаги рақиби WBО йўналишида мажбурий даъвогар бўлган Усик бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.

"Усикка улкан салом, у яхши йигит, яхши боксчи. Украинанинг барча йигитларига салом, ҳаммаси - славянлар. Усик - Жошуа жангини томоша қиламан. Албатта, мен Усикка мухлислик қиламан. Ким ғалаба қозонишини билмайман, лекин Усик ғолиб бўлишига умид қиламан.

Энтони яхши боксчи, аммо мен барибир Усикни қўллаб-қувватлайман. Шундай қилиб, мен ҳозир аслида боксни кўрмаяпман, лекин барибир ўзимизникига мухлис бўлиб томоша қиламан деб ўйлайман", - деди Поветкин ўзининг Инстаграмидаги жонли эфирда.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг