UZ

Сўнгги янгиликлар

19:29Жиззахда 4 млрд 634,2 млн сўм эвазига бунёд этилган Қиличбозлик мажмуаси фойдаланишга топширилди 0 19:02Шавкат Раҳмонов қандай ҳолатда UFC чемпионлик пойгасига қайтиши мумкинлиги айтилди 0 18:30Масвидаль UFC'га қайтиши ва Эдвардс билан эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 17:48Инфантино йирик футбол мамлакатларини танқид қилди 0 17:05"Алекс энди аввалгидек эмас". Махачев Волкановски - Евлоев жангига тахмин билдирди 0 16:46Санжар Ташкенбай Иноуэ билан жанг қилишни истайди 0 16:16Муҳиддин Мамажонов Амирхон Алихўжаевни нокаутга учратган жангчи билан тўқнаш келади! (ПОСТЕР) 0 15:50"Челси" Энцо Фернандеснинг эҳтимолий трансферига захира вариантларни топиб қўйди 0 15:22Мераб Двалишвили: "Мен барча доғистонликларни ҳурмат қиламан, фақат бир кишидан ташқари" 0 15:14Расман! Фурқатбек Ёқубов Mangu Лигасининг илк чемпионлик камари учун жанг қилади (ПОСТЕР) 0 14:55"Тайёрман!". Ҳасанбой Дўсматов Бибоссиновга қарши жанг ҳақидаги саволга жавоб берди 0 14:28Бобур Қурбонов Prime FL камари учун жанг қилади. Рақиб, сана ва манзил маълум + ПОСТЕР 0 14:04"Атлетико" Альваресни "Арсенал"га қанчага сотишга тайёрлиги маълум 0 13:39Таэквондочиларимиз "Taiyuan 2026 World Taekwondo Women’с Open Championships" Очиқ чемпионатида қатнашади 0 13:12Яхши хабар! Достон Бозоров Али Абдел-Азиз билан келишувга эришди 0

26 фев 07:48
Янгиликлар

Шахмат

Prague Masters. Нодирбеклар ғалаба билан бошлади. Амалдаги тож соҳиби Гукеш очко йўқотди

Чехия пойтахти Прага шаҳрида шахмат бўйича Prague International Chess Festival 2026 турнири старт олди.

Мазкур шахмат фестивали тоифасига қараб учта гуруҳда ташкил этилмоқда. Кучлилар жам бўлган "Masters" гуруҳида ўзбекистонлик гроссмейстерлар — Нодирбек Абдусатторов ва Нодирбек Якуббоев ҳам бош соврин учун баҳсларга киришди. 

Қувонарлиси, ҳар икки Нодирбек ҳам 1-турни ғалаба билан бошлаб олди. Абдусатторов ҳиндистонлик Аравиндҳ Читамбарамни, Якуббоев эса испаниялик гроссмейстер Дэвид Антонни оқ доналарда мағлубиятга учратди. Аамалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммараджу 1-турда очко йўқотди. Ҳиндистонлик тож соҳиби оқ доналарда ўйнаганига қарамай, америкалик Ҳанс Ниеманн билан дурангга рози бўлди. 

Prague Masters 1-турида германиялик Винсент Кеймер нидерландиялик Йорден ван Форестга, эронлик Парҳам Мақсудлу чехиялик Давид Наварага имкониятни бой берди. 

Бугун 2-турда Нодирбек Абдусатторов Парҳам Мақсудлуга, Нодирбек Якуббоев эса Гукеш Доммараджуга қарши қора доналарда баҳс олиб боради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг