UZ

Сўнгги янгиликлар

19:55Дастин Порье Рамазон Темировни мақтаб, унга рақиб таклиф қилди 0 18:21Ўзбекистоннинг Осиё ўйинларидаги 70 та медали учун жами қанча мукофот пули тўланади? 0 17:15Фабио Каннаваро: "Терма жамоада соғлом рақобат бўлиши керак" 0 16:39Теннисчи Александра Бармичева J200 Истанбул турнирида чемпион бўлди 0 15:57UFC 335 турнирининг марказий жанги BMF камари учун бўлиб ўтади (ПОСТЕР) 0 15:16Президент Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларни табриклади 0 13:01Brisbane-2032 Олимпиадасининг какаду қушидан илҳомланган логотипи расман тақдим этилди (ФОТО) 0 12:02Осиё ўйинлари: Хитой матбуоти ўйиндан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси ходими Чжан Юнингни бўғиб олганини таъкидламоқда 0 11:07Алекс Перейранинг кейинги рақиби эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 10:00Осиё ўйинларида бешинчи бўлган Ўзбекистон делегацияси Тошкентда кутиб олинди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 10:23Осиё ўйинлари-2026. Якуний медаллар рейтинги маълум бўлди (ТОП-20) 0 09:58Самбо. Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунида 5 та медаль! 0 09:05Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга етиб борди 0 17:43Осиё ўйинларининг ўн тўртинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 17:15Энтони Жошуа Фьюридан кейин ким билан жанг қилмоқчи эканлигини айтди 0

15 авг 16:03
Янгиликлар

Теннис

President's Cup. Финал ўзбекистонлик теннисчиларсиз ўтади. Жуда аламли ва ғалати мағлубиятлар

Қозоғистоннинг Астана шаҳрида ўтказилаётган теннис бўйича "Челленжер 50" тоифасига кирувчи, мукофот жамғармаси 63 000 долларни ташкил этувчи турнирда финалчилар аниқланди.

Афсуски, мусобақада иштирок этган ҳар икки теннисчимиз ҳам 1/2 финалда уч сет натижасига кўра аламли тарзда мағлубият аламини тотиб кўриб, ўз иштирокини якунлади. Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Сергей Фомин финал йўлланмаси учун кечган учрашувда рейтингнинг 629-поғонасида бораётган тунислик 29 ёшли Азиз Дугазга 6/4, 1/6, 5/7 ҳисобида имкониятни бой берди. Фомин ҳал қилувчи учинчи сетда 4/1, 5/2 ҳисобларида олдинда бора туриб, матч-боллдан фойдалана олмади.

Таққослаш учун, турнирда учинчи рақам остида таснифланган Фомин ATP рейтингида 308-ўринни эгаллаб турибди. Сергей 126 дақиқалик учрашув давомида 8 та, Азиз эса 10 та эйс зарбасини амалга оширди. Қўшхатолар ҳамюртимизда кўпроқ бўлди - 7 га 4. 

Мамлакатимизнинг иккинчи ракеткаси Ҳумоюн Султонов ҳам уч сетлик учрашувда рақибидан енгилди. Турнирга захира ўйинчиси сифатида қўшилган вакилимиз 1/2 финалда турнирнинг тўртинчи ракеткаси, япониялик Ҳаято Мацуокага 6/3, 3/6, 4/6 ҳисобида ютқазди. Ҳал қилувчи учинчи сетда Ҳумоюн 4/1 ҳисобида ғалаба қозонаётгани жуда аламли бўлди. 

Султонов ATP рейтингида 513, Мацуока 314-ўринни эгаллаб турибди. Икки соату 9 дақиқалик баҳс давомида Ҳумоюн 2, Ҳаято 3 та эйс зарбасини амалга оширди. Қўшхатолар японияликда биттага кўпроқ бўлди - 4 га 3. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган иккинчи учрашуви бўлди - 1:1. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг