UZ

Сўнгги янгиликлар

08:44Жалолов рингга чиққан оқшомнинг асосий жанги иккинчи раундда тўхтатилди 0 08:13Хоакин Баклини нокаут қилишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 07:42Теннисчиларимиз J200 Фарғона турнирида учта чемпионликни қўлга киритди 0 07:11"Барселона" Испания чемпионати стартидаги ғалабалар бўйича "Реал" рекордини такрорлади 0 00:47Баҳодир Жалоловнинг Лондондаги жанги тўлиқ давом этди. Жангда нокдаун қайд этилди 0 23:15Шоҳжаҳон Эргашевнинг Тошкентдаги жанги жанжал билан ниҳоясига етди (ФОТО) 0 21:11Муҳиддин Мамажоновнинг IBA Nomad 16 турниридаги жанги муддатидан аввал якунланди 0 19:21Полина Кудерметова Ningbo Open саралашининг иккинчи босқичига чиқди 0 18:50Мадримов ўз ўрнини сақлаб қолган The Ring рейтингининг кучли учлигида ўзгаришлар бўлди 0 18:19Каратэ WKF. Жавоҳир Жаҳонгиров жаҳон чемпиони! 0 17:48"Реал" қишда янги футболчилар сотиб оладими? Моуринью жавоб берди 0 17:17Адесанья ва Шара Буллет жанги ноябрда Қатарда ўтказилиши мумкин — манба 0 16:45Саидёқуб Қаҳрамонов ва Холмурод Нурматов жанг қиладиган Душанбедаги ACA 209 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 16:12Бугун беш нафар боксчимиз жаҳон чемпионатидаги ўз юришини бошлайди 0 15:30Португалия футбол федерацияси Роналду бўйича ўз позициясини маълум қилди 0

11 авг 15:26
Янгиликлар

Футбол

Превью. "Локомотив" бугун Қозонда меҳмон бўлади

Россия премьер-лигасининг 1-турида Москванинг "Локомотив" клуби Қозонда "Рубин" меҳмони бўлади.

Бир ой олдин бу клублар Қозонда ўзаро ўйин ўтказишганди. Ўша баҳсда "темирйўлчилар" 2:0 ҳисобида зафар қучишганди. Леонид Слуцкий ўша мағлубият учун реванш олишга ҳаракат қилади. Ёзда Қозон клубига Жорже Деспотович, Олег Шатов ва Михаил Меркулов каби фуболчилар келишди.

"Локомотив" эса Суперкубокдаги мағлубиятдан сўнг мухлисларини чемпионатнинг 1-туридаги ғалаба билан хурсанд қилишга интилади. "Темирйўлчилар" сафида мавсумлар оралиғида Жасур Жалолиддинов, Фёдор Смолов, Виталий Лисцов ва Виталий Лисакович каби футболчилар қўшилишди.

Афсуски бугунги баҳсда ҳам Жалолиддиновнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Сабаби Россия премьер-лигаси расмий сайтига таянадиган бўлсак ҳамюртимиз ҳамон "Локомотив" томонидан рўйхатдан ўтказилмаган. Шу боис агар яқин соатлар ичида бу нарса содир бўлмаса Жасур 1-турда қайдномадан ўрин олмайди.

Бу икки клуб ҳозирга қадар 46 бор ўзаро ўйин ўтказишган. "Локомотив" 18 бор, "Рубин" 12 бор ғолиб бўлган. Қолган 16та учрашувда дуранг қайд этилган.

- Ўзаро охирги 8та ўйинда "Локомотив" "Рубин"га умуман ютқазмаган.
- "Локомотив" "Рубин" билан ўтган сўнгги 7та учрашувнинг 6тасида гол ўтказмаган.
- "Темирйўлчилар" Россия премьер-лигасида 11та баҳсдан буён ютқазмай келмоқда.

Рубин - Локомотив
11 август. Қозон. "Ак Барс Арена" стадиони. 22:00.
Бош ҳакам
- Сергей Иванов (Ростов-на-Дону).
Трансляция - "Матч-Премьер".

ТАХМИНИЙ ТАРКИБЛАР:

"Рубин": 4-2-3-1
: Дюпин, Уремович, Старфельт, Бегич, Меркулов, Коновалов, Абильдгор, Макаров, Шатов, Кварацхелия, Деспотович.
"Локомотив": 4-3-2-1: Гилерме, Игнатьев, Мурило, Чорлука, Рибус, Магкеев, Баринов, Криховяк, Жемалетдинов, Миранчук, Смолов.
Йўқотишлар: йўқ - Антон Миранчук (дисквалификация), Лука Жоржевич (жароҳат).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг