UZ

Сўнгги янгиликлар

02:46Рамазон Темировнинг Каванага қарши жангидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:15Темиров Каванага, Ян Двалишвилига қарши, Волкановски эса Евлоев билан жанг қилди! UFC 333 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 00:29UFC 333: Рамазон Темиров иштирокидаги жанг биринчи раундда якунланди 0 17:15UFC 333: Рамазон Темировнинг Лоне Каванага қарши жанги Тошкент вақти билан соат нечада бошланади? 0 15:23U-15 Жаҳон Кубоги ва фестивали. Ўзбекистон Ганага мағлуб бўлди 0 13:54Дакар-2026: Ўзбекистон сузиш баҳсларида икки спортчи билан қатнашади 0 12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0 10:03Бугун Тожикистонда ёшлар ўртасида Dushanbe Grand Prix Juniors 2026 турнири старт олади 0 09:26Царукян ва Чимаев жанг қилган RAF 14 турнирининг барча натижалари 0 19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0

09 июн 13:14
Янгиликлар

Теннис

ПРЕВЬЮ. Roland Garros 2019. Бугун ФИНАЛ: Грунт шаҳзодаси Қиролга қарши!

Бугун икки ҳафтадан ошиқроқ вақт давомида ўтказилаётган “Катта Дубулға” туркумига кирувчи “Ролан Гаррос” турнири якунига етади.

Франция пойтахти Париж шаҳри мезбонлигида ўтаётган турнирнинг сўнгги куни мухлислар иккитага финалга гувоҳ бўлишади. Аввалига аёллар ўртасидаги жуфтлик мусобақасининг финал учрашуви ўтказилади. Кейин эса эркаклар ўртасидаги яккалик турнирида чемпион аниқланади. 

Ҳал қилувчи финал учрашувида грунт, яъни қум қопламали кортлар қироли Рафаэль Надаль ATP рейтингининг 4-поғонасидан жой олган австриялик Доминик Тимга қарши кортга чиқади. Тимга нисбатан грунт турнирлар шаҳзодаси таъриф берилади. 

Испаниялик теннис афсонаси учун бу “Ролан Гаррос” турниридаги 15-мавсум ҳисобланади. Надаль 15 йиллик иштироки давомида фақат икки марта мағлубият аламини тотиб кўрган. Бугун у 12-титулини қўлга киритиш учун уриниб кўради. 2016 йилги “Ролан Гаррос” турнирининг учинчи босқичида у жароҳати сабаб ҳамюрти Марсель Гранольерсга қарши кортга чиқмаган. Бу мағлубиятга кирмайди. 

Надаль илк бор Парижда 2009 йилги турнирда мағлубиятга учраган. Рафа кутилмаганда  тўрт сет давом этган баҳсда Робин Сёдерлингга имкониятни бой бериб қўйган. Надаль бу йилги “Ролан Гаррос”да биргина Давид Гоффенга учинчи давра учрашувида битта сетни ютиб олиш имконини берди, холос. 

Грунт шаҳзодаси бўлган Доминик Тим сўнгги тўрт мавсумдан бери ҳар йили бир маротаба Надални грунт турнирида мағлубиятга учрата оляпти. Айнан шу ҳолат бу йилги финалга бўлган қизиқишни оширган. Ҳозирча ўзаро грунт қопламали турнирлардаги ҳисоб - 6:4, Надаль фойдасига. Кўрамиз, бугун кимнинг кўчасида байрам бўлар экан: Қиролними ёки унинг ворисини?

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг