UZ

Сўнгги янгиликлар

17:33"Ливерпуль" МЮнинг трансфер мақсадини илиб кетиши мумкин 0 16:46Дзюдочиларимиз Abu Dhabi Grand Slam 2026 турниридаги рақибларини билиб олишди 0 16:02Маҳмуд Мурадов Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди + ФОТО 0 15:17Двалишвили мағлубиятдан сўнг: "Бу машинани тўхтатиб бўлмайди" 0 14:40ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўз уйида Қувайт клубини қабул қилади 0 13:56Манба: UFC 2027 йилда Россияда турнир ўтказиши мумкин 0 13:15Бугун оғир атлетикачиларимизнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки бошланади 0 12:33Янгиланган UFC рейтингида Богдан Гусков кўтарилди 0 11:48Ямалнинг отаси аэропортда официант қизнинг юзига тупуриб, эркак кишига стул отди 1 11:03Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини муваффақиятли бошлади 0 10:22Toray Pan Pacific Open Tennis. Раҳимова дунёнинг 33-ракеткасини мағлуб этди 0 09:31Ўзбекистон ва Хитой крикет соҳасида ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқмоқда 0 08:39Англия лига Кубоги. 4-даражали лиганинг 18-ўриндаги жамоаси "Арсенал"ни турнирдан чиқариб юборди 0 07:57Боксчиларимиз Жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди 0 07:06Янгиланган UFC рейтингида Кавана кўтарилди. Темировчи? 0

09 дек 12:00
Янгиликлар

Шахмат

Президент Кубогида пешқадам ўзгарди, ўзбек дербисида муросаю мадора

Пойтахтимизда шахмат бўйича мукофот жамғармаси 80 000 АҚШ долларини ташкил этувчи нуфузли Президент кубоги бўлиб ўтмоқда.

Мусобақада дунёнинг турли мамлакатларидан келган гроссмейстерлар бош соврин учун баҳс олиб боришяпти. Ҳиндистонлик Ниҳал Сарин (2701) турнирда биринчи рақам остида сараланган. У кеча ўтказилган 5-турда арманистонлик Шант Саргсянни мағлубиятга учратди ва турнир жадвалида 4 очко билан якка пешқадамга айланиб олди. 

Бунга ёш гроссмейстерларимиз Шамсиддин Воҳидов ва Муҳиддин Мадаминовнинг ўзаро дуранг ўйнагани сабаб бўлди. Тур олдидан бу икки шахматчимиз 3 очкодан жамғариб, мусобақада пешқадамлик қилишаётганди. Улар кучли учликда қолишди. Тўртинчи ўриндаги Данешвар Бардия ҳисобида 3 очко бор. Эронлик гроссмейстер 5-турда оқ доналарда яна бир шахматчимиз Абдималик Абдисалимов билан дуранг ўйнади. 

Бешинчи турда германиялик Фредерик Свен россиялик Александр Гришукни, франциялик Максим Лагарде украиналик Юрий Кузубовни мағлубиятга учратди. Бугун 6-тур учрашувлари ўтказилади. Соат 15:00`да бошланадиган турда Муҳиддин Мадаминов қора доналарда пешқадам Ниҳал Саринга қарши баҳс олиб боради. Шамсиддин Воҳидов қора доналарда Данешвар Бардия билан ҳисоб-китоб қилади. Абдималик Абдисалимов эса Юрий Кузубовга қарши дона суради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг