UZ

Сўнгги янгиликлар

10:49Мирафзал Ахтамов ва яна икки вакилимиз Дубайдаги ММА турнирида иштирок этади + ПОСТЕР 0 10:11Суперлига. Бугун учта қизиқарли учрашув бор 0 09:38Махачев: "Гэрри менга жиддий жанг таклиф қилди, деб бўлмайди" 0 08:35Жаҳонгир Воҳидов — Абу Даби халқаро шахмат фестивали ғолиби! 0 18:44Конор Макгрегор: "Холлоуэй UFC тарихидаги энг калтакланган шахс" 0 18:18“Манчестер Сити” рекорд хариди бўлган Эллиот Андерсон дебют ўйинида жароҳат олди 0 17:50Карлос Пратес UFC 334 турнирида Махачев билан жанг қилмоқчи эканлигига ишора қилди 0 17:18Пэдди Пимблетт: "Яхшиям Махачев энди менинг дивизионимда йўқ" 0 16:47FIDE Россия терма жамоасининг Самарқанд Олимпиадасидаги иштироки бўйича якуний қарорини эълон қилди 0 16:21“Барселона” Левандовски кетганидан сўнг ҳужумчи масаласида кутилмаган ечим топди 0 15:57Европанинг энг яхши аёл жангчиси UFC’да дебют қилади 0 15:30Умар Нурмагомедов: "Хабибнинг укаси бўлиб туғилганим менинг айбим эмас" 0 15:26“Лугано” ихтиёрига етиб борган Беҳруз Каримов фотосессияда иштирок этди + ФОТО 0 15:06Формула-1. Ландо Норрис — Нидерландия Гран-приси ғолиби! 0 14:38"Барселона"нинг асосий футболчиси мавсумнинг биринчи расмий ўйинида жароҳат олди 0

30 май 17:32
Янгиликлар

Бокс/ММА

Профессионал бокс: яна бир WBC камари Ўзбекистонда

Кеча пойтахтимиздаги “Универсал” спорт мажмуасида профессионал бокснинг WBC йўналишида 55.2 кг вазн тоифасида МДҲ, Шарқий Европа ва Болтиқбўйи давлатлари чемпионлик камари учун жанг бўлиб ўтди.

Унда Тошкентнинг "Befit" клуби аъзоси Исломбек Пирманов озарбайжонлик Рауф Агаевга қарши мазкур камар учун рингга чиқди.

10 раундга мўлжалланган жангнинг илк раундларида кучлар тенг ҳолатда кўриниш олган бўлса, 3-4-раундлар ҳамюртимизнинг катта устунлиги остида ўтди. 5-раунднинг дастлабки дақиқасида ҳамюртимизнинг кучли зарбалари озарбайжонлик боксчини мувозанатдан чиқарди ва учрашувни техник накаут билан якунланишига олиб келди. Жанг якунида WBC йўналишининг МДҲ, Шарқий Европа ва Болтиқбўйи мамлакатлари бюроси мутасаддилари Исломбекка камарни тақдим этишди.

Профессионал боксдаги фаолияти мобайнида ҳозирча бирон марта мағлубиятга учрамаган қорақалпоғистонлик Исломбек Пирмановнинг ғалабаси шарафига мусобақада Ўзбекистон мадҳияси янгради.

Ушбу мусобақа доирасида мамлакатимизнинг бир қатор ёш боксчилари рейтинг жангларини ўтказишди. Улардан Абдуҳамид Ҳакимов, Нуриддин Эгамбердиев, Обиджон Тоҳиров, Хожиакбар Қодирохунов, Элдорбек Саидов, Тимур Мержанов ва Беҳруз Раҳмонов ғолибликка эришди.

Ғолибларни тақдирлаш маросимида Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов, Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси раиси Исроил Юнусов, бокс бўйича Олимпия чемпиони Муҳаммадқодир Абдуллаевлар иштирок этди.

Чемпионликка эришган боксчиларга Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси сертификатлари топширилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг