13 дек 12:49
Янгиликлар
Бокс/ММА
"Пул мен учун мотивация"
UFC жангчиси Генри Сехудо агар ўзи истаган гонорарни олмаса промоушендан кетиб, фаолиятини якунлашга тайёр эканлигини маълум қилди.
"Мен 100 фоиз пул учун ушбу ўйин ичидаман. Бу ерга пул ишлаш учун келганман. Ҳозир мен учун бу асосий мотивация. Спорт нуқтаи назаридан мен барча совринларни қўлга киритганман. Агар керак бўлса мен спортдан кетишим мумкин.
Дана Уайтни ҳурмат қиламан, улар амалга оширган ишларни ҳам ҳурмат қиламан. Аммо, агар биз келиша олмасак - уларга омад тилайман", - деди Сехудо.
Эслатиб ўтамиз, Сехудо сўнгги жангини UFC 238 турнирида ўтказган ва Марлон Мораесни нокаут эвазига мағлуб этганди.
Ҳавола :
Манба : BJPenn
Фикрлар