24 июл 08:59
Янгиликлар
Бокс/ММА

Пётр Ян: "Нурмагомедов билан беш раундлик жанг таклиф қилишганди, лекин..."
UFC жангчиси Пётр Ян Умар Нурмагомедов билан жанг таклиф қилинганлиги ҳақида гапирди.
"Мен фақат 1-, 2-, ёки 3-ўриндаги спортчилар билангина жанг қилиш керак деб ҳисобламайман. Мен фаол бўлишни хоҳлайман.
Бакуда Умар Нурмагомедов билан беш раундлик жанг таклиф қилишди. Умар жанг қила олмаслигини маълум қилди. Мен тайёрман дедим. Менежерлар ва лига билан гаплашдик. Мен июль ойида Абу-Дабида жанг қилишни хоҳлашимни айтдим. Рақиб топилди, жангга розилик берилди", — деди у.
Ҳавола :
Манба : Колос об ММА
Фикрлар