UZ

Сўнгги янгиликлар

20:45Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 6-турида асосий рақиблардан бири мағлуб этилди ва бошқа натижалар 1 18:18Осиё ўйинлари. Мусобақанинг учинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0 18:02Месси "жарималар қироли" бўлишига уч қадам қолди 0 17:30Осиё ўйинларининг иккинчи кунида битта олтин ва битта бронза! 0 13:37Шахматчиларимизнинг олтинчи раунддаги рақиблари анчайин жиддий! 0 12:31Маҳмуд Мурадов Роман Долидзедан учралган мағлубиятни изоҳлади (ВИДЕО) 0 11:11Швейцария. Беҳруз Каримов голли пас берди, "Лугано" йирик ғалабани тантана қилди 0 10:47Осиё ўйинларида иштирок этувчи теннисчиларимиз орасида Камилла, Мария ва Полина йўқ! Нега? 0 09:43Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 6-тур жуфтликлари билан танишинг 0 08:54Чирчиқда ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:21ХХ Осиё ўйинлари. Икки ММАчимиз финалда! 0 07:34XX Осиё ўйинлари. Биринчи кундан кейин Хитой яққол пешқадам, Қозоғистон илк кундаёқ 6 та медаль қўлга киритди 0 07:03"11 киши 9 кишига қарши ўйнаганини тасаввур қилиб кўринг". Моуринью — "Реал"нинг "Атлетико"га қарши ўйини ҳақида 0 20:50Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Венгрия йирик ҳисобда мағлуб этилди, қизларимиз АҚШ билан муҳим дуранг қайд этишди 0 20:45Осиё ўйинлари. Мусобақанинг иккинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0

16 июн 07:48
Янгиликлар

Бошқалар

“Қарабтеп” халқ ўйини бизга керакми? “Ҳа” дейишмоқда мутахассислар

Теглар :  ҚарабтепЛанка
Кейинги вақтларда ижтимоий тармоқлар орқали “Қарабтеп” халқ ўйини ҳақида турфа чиқишлар, уни оммалаштириш борасидаги саъй-ҳаракатлар устидан очиқчасига кулиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Қуйида мутахассиснинг “Қарабтеп” халқ ўйини ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

 “Қарабтеп” халқ ўйини нафақат инсон организмининг ҳаракат тизим, балки бошқа тизимларни ҳам, яъни оёқларнинг мушак пай ва бўғим аппарати, қорин олд девори мушакларини ривожлантиради. Доимий машғулотлар организмнинг юрак қон-томир ва нафас олиш тизимларини мустаҳкамлайди: липидларнинг перекис оксидланиш тизими мувозанатини тиклаб, организм тўқима ва аъзоларида антиоксидант ҳимояни таъминлайди.

 Кўзларимиз табиатан шундай яралган аъзоки, у узоқ ва яқиндан кўриш ҳолатига мослашишдек ажойиб қобилиятга эга. Кўз аккомодацияси – кўздан турли масофада жойлашган буюмларни аниқ кўришга мослашишдир. Кўз аккомодацияси физиологик механизми кўзнинг киприксимон мушак толалари қисқарганда гавҳарни киприксимон танага бириктириб турган цинн бойламлари бўшашади. Бунда гавҳар қобиғи таранглиги камаяди ва у ўзининг эластиклик хусусияти туфайли янада қавариқроқ шаклга келади. Киприксимон мушакларнинг бўшаши эса гавҳарнинг юпқалашишига олиб келади. Аммо, ҳозирги кунда кўз аккомодация спазми мавжуд беморлар кўп учрамоқда, ачинарлиси уларнинг кўпчилигини ёшлар ташкил қилмоқда. Аккомодация спазми бу – кўз мушаклари спазми бўлиб, унинг натижасида кўз узоқда жойлашган буюмлар билан бир қаторда яқинда жойлашган буюмларни ҳам аниқ фарқлай олмай қолади. Бунинг асосий сабаби – яқин масофада ишлаш (ўқиш, компьютерда ишлаш, узоқ муддат телевизор кўриш ёки мобил телефонда ўйнаш) орқали кўзни зўриқтиришдир.

 Баъзи маълумотларга кўра, ҳар олтинчи мактаб ўқувчисида аккомодация спазми учрайди. Аккомодация спазми мавжуд ўқувчи кўриш зўриқиши талаб қилувчи маълумотларда кўришнинг ёмонлашуви сабабли тезроқ чарчайди ва ўзлаштиришнинг пасайиши юзага келади. Бунда болада кўпинча сабаби топилмаган бош оғриқлари юзага келади. Ушбу касалликни даволаш ва олдини олиш учун окулист кабинетида гавҳар мушакларини мустаҳкамлашга қаратилган махсус машғулотларни бажаришга тўғри келади.

 “Қарабтеп” ўйини ҳам инсоннинг кўрув аъзоларига ижобий таъсир кўрсатиш хусусиятига эга. Чунки, ўйин вақтида кўз доимий пастга, баландга қарайди ва бу кўздаги мушаклар учун машғулот вазифасини ўтайди. Бундай ҳаракатлар кўз учун “кўз машғулоти” бўлади, деб ҳисоблаймиз.

 Хулоса қилиб айтиш мумкинки, ёшларимизни оммавий равишда “Қарабтеп” ўйинига жалб этиш орқали уларни ҳар томонлама соғлом ва етук инсон бўлиб етишишига кўмаклашган бўламиз.

Сидиков З.У.

Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси

маркази директори, т.ф.н.

  

Ўз навбатида бундан 10 аср муқаддам улуғ бобокалонимиз Абу Али ибн Сино ҳам “Қарабтеп” халқ ўйинининг фойдали жиҳатлари ҳақида тўхталиб ўтган.

 “Соғлиқнинг сақлашнинг асосий тадбири бадантарбия бўлади. Биз биламизки, бадантарбия кишини чуқур ва кетма-кет нафас олишга мажбур қилувчи ихтиёрий харакатдир. Мўътадил равишда ва ўз вақтида бадантарбия билан шуғулланувчи одам бузилган хилтлар туфайли келган касалликларнинг ва мижоз хамда илгари ўтган касалликлар туфайли келувчи касаликларнинг давосига мухтож бўлмайди.

Бадантарбиянинг кучли турига майдонда қилинадиган кишининг ўз сояси билан олишиш ўйини (Қарабтеп) киради”.

Абу Али Ибн Сино

Тиб қонунлари 1-том.

 

Кўриниб турибдики, “Қарабтеп” халқ ўйини инсон саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, бугунги пандемик вазият инсон учун саломатлик нечоғлик бебаҳо неъмат эканлигини, мунтазам жисмоний ҳаракатлар билан машғул бўлган, иммунитети кучли инсонларда турли юқумли касалликларга чалиниш аломатларининг кам учраши ёки учраган тақдирда ҳам асорати оғир кечмаслигини кўрсатиб берди.

 “Қарабтеп” билан шуғулланиш учун сиздан кўп нарса талаб этилмайди, бор йўғи “Тепки” ва ҳохиш бўлса бас, уни исталган жойда ва исталган вақтда ўйнаш мумкин. Асосийси, “Қарабтеп” билан мунтазам шуғулланиш орқали сиз ўз саломатлигингизни мустаҳкамлайсиз. Зотан, инсон учун энг Олий неъмат аслида шу эмасми?!

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг