UZ

Сўнгги янгиликлар

09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0

09 окт 11:56
Янгиликлар

Теннис

"Қарши Фьючерс". Ҳумоюн Султонов ва Олимжон Набиев ғалаба билан бошлади

Қарши шаҳрида теннис бўйича эркаклар ўртасида мукофот жамғармаси 15 000 АҚШ долларини ташкил этувчи "Фьючерс" турнирнинг асосий давраси старт олди.

Ҳозирча турнирнинг асосий даврасида икки нафар теннисчимиз кортга чиқди. 

Олимжон Набиев илк даврада украиналик Олег Хотковга қарши ўйин ўтказди. 1 соат 14 дақиқа давом этган ўйинда Набиев 6:2, 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди ва иккинчи даврага чиқди. 

Турнирда иккинчи рақам остида сараланган Ҳумоюн Султонов эса беларуслик Александр Лианенкага қарши ўйин ўтказди. 1 соат 43 дақиқа давом этган ўйинда Ҳумоюн рақибини 7:5, 6:3 ҳисобларида мағлуб этди ва иккинчи босқич йўлланмасини қўлга киритди. 

Иккинчи даврада ҳар икки теннисчимиз ўзаро ўйин ўтказади. 

Саралаш баҳслари орқали асосий тўрга етиб келган Марк Тряшкин эса қозоғистонлик Беибит Жукаевга 5:7, 1:6 ҳисобларида имкониятни бой бериб қўйди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг