UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0

11 янв 17:51
Янгиликлар

Тадбирлар

Қашқадарё вилояти спорти бошлиғи рекорд ўрнатди

Бугун Қарши шаҳрида 14 январ - “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан 1 км масофага кичик марафон ҳамда тош кўтариш мусобақалари ташкил этилди.

Қашқадарё вилоят ҳокимлиги, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган мусобақада дастлаб, марафон югуришида вилоятдаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари, олий ўқув юрти талабалари, ҳарбий хизматчилар, ташкилот ва корхоналарнинг ишчи ходимларидан жами икки минга яқин иштирокчилар белгиланган масофани босиб ўтишди. 

Тош кўтариш баҳслари эса ўзига хос спорт байрамига айланиб кетди. Бир-биридан кучлилар ўз маҳоратини амалда номоён эта бошлашди. Мусобақа шартига кўра, иккита 16 кг тошни икки қўлда бирданига ким кўп кўтара олиш эди. Бунда спортчилар, мураббийлар ҳамда ҳарбий хизматчилар ўзларини синовдан ўтказа бошлашди. 

Кимдир ўттиз беш маротаба, кимдир йигирма, яна кимдир ўттиз марта кўтара олди. Энг кўп кўтарган эса қирқтага етказди. Полвонларнинг ҳаракатларини кузатиб турган Қашқадарё вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Сирожиддин Одилов ҳам мусобақага қўшилди. У бошқаларга ўрнак бўларли даражада - 16 кг тошни иккала қўлда 61 маротаба кўтариб, мусобақа рекордини ўрнатди ҳамда биринчи ўрин ғолиби бўлди.

Мусобақа сўнгида ғолиб ва совриндорлар Қашқадарё вилоят ҳокимлиги, Қашқадарё вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан муносиб тақдирланди.

Акбар РАҲМОНОВ тайёрлади  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг