UZ

Сўнгги янгиликлар

12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0 19:07Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур!" 0 18:36Тошкентда бўлиб турган Ислам Махачев Шавкат Раҳмонов ҳақида фикр билдирди 0 18:11Акбар Жўраев 2 та жаҳон рекордини янгилаб, тўрт карра Жаҳон чемпиони бўлди 0

21 дек 16:41
Янгиликлар

Бошқалар

Қашқадарёда китоб совғаси

Теглар :  Футбол
Президент ташаббуси.

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 19 март куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият ва санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш масалалари доирасида ёшларимиз орасида китобхонликни тарғиб қилишга ҳам алоҳида эътибор қаратиш, ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича муҳим вазифалар белгилаб берган эди.  

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси ва таклифи билан мамлакатимизда китобхонликка бўлган қизиқиш янада ошаётгани ёшларимизнинг маънавиятига, дунё қараши шаклланашига, одоб-ахлоқига ижобий таъсир кўрсатаётгани айни ҳақиқат.

Ушбу ташаббус боис, юртимиз бўйлаб барча даражадаги раҳбарлар, зиёлилар, ишчи-ходимлар томонидан ўзлари ўқиган умумий ўрта таълим мактабларига китоблар  совға қилиш жараёнларини бошлаб юборишди. Қувонарлиси, мазкур хайрли ташаббус ҳали ҳамон давом этмоқда.

Хусусан, 20 декабрь куни Қашқадарё вилоят болалар-ўсмирлар футбол академияси директори, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи” унвони соҳиби Нурали Султонов ҳам ўзи ўқиган Косон тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 9 – умумий ўрта таълим мактабига ўзбек ва жаҳон адабиётининг нодир дурдоналаридан иборат китоблар жамланмасини совға қилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрь куни имзоланган “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида  шу куни мазкур мактабда китоблар совға қилиш ташаббуси  доирасида мактабда болалар футболини ривожлантиришга ҳисса қўшиш мақсадида Нурали Султонов  футбол тўплари ва спорт кийимларини ҳам  совға сифатида улашди. Совғалар топшириш тадбирида  футбол академиянинг директори Н. Султонов билан бирга футбол академиянинг спорт ишлари бўйича директор ўринбосари Насим Шойимов, маънавият-маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари Шавкат Рўзиев,тажрибали мураббийи  Рустам Тоғаевлар ҳам иштирок этиб, ўқувчиларга китобнинг инсон тафаккури кенгайишдаги  ўрни, жисмоний тарбия ва спортга, футболга ошно бўлиш хусусида ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашди.  Мактаб маъмурияти ва ўқувчилари ушбу ташаббусдан беҳад мамнун бўлишиб, ўз ташаккурларини изҳор этишди. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг