28 фев 11:41
Янгиликлар
Теннис

Қатар. Квитова ярим финалда ўйнайди
Сайёрамизнинг ўн биринчи рақамли теннисчиси Петра Квитова Қатарда давом этаётган мусобақани ярим финалига йўл олди.
У чорак финал баҳсида тунислик Онс Жаберга қарши кортга чиқди. 1 соат 44 дақиқа давом этган учрашувда Чехия вакиласи рақибини 7:6, 7:6 ҳисобларида таслим этишни уддалади.
Ҳавола :
Манба : GoTennis
Фикрлар