UZ

Сўнгги янгиликлар

14:19Mағлубиятсиз UFC жангчиси Доғистонга бориб шуғулланиш нияти жиддий эканини айтди 0 13:53Ариэль Хельвани: "Шевченконинг UFC унвонидан воз кечиши ихтиёрий бўлмаган" 0 13:22Пётр Ян Двалишвили билан жангига 18 кун қолганида ажойиб жисмоний ҳолатини намойиш этди + ФОТО 0 12:46Ўзбекистон 270 дақиқадан буён Кореяга гол ура олмаяпти 0 12:1211 боксчимиз жой олган WBC рейтинги янгиланди. Бир вазнда 3 чарм қўлқоп устамиз! 0 11:49Муроджон Йўлдошев Жаҳон чемпионатидаги юришини бошлашга шай! 0 11:13Мелиқўзиев WBА чемпионлик камари жанги учун ўз гонораридан ҳам воз кечмоқчи 0 10:45Криштиану Роналду ўзи билан боғлиқ шов-шувли вазият бўйича барчасини айтиб берди 0 10:19UFC Fight Night 290 турнирининг тўлиқ карди тасдиқланди 0 09:47Забит RAF лигаси билан шартнома имзолади. Илк рақиб, сана ва манзил маълум + ПОСТЕР 0 09:14Ўзбекистон крикет федерациясида янги тайинлов 0 08:38Мессининг хайрлашув ўйинида Аргентина йирик ҳисобда ғалаба қозонди + ВИДЕО 0 08:06Рамазон Темировнинг вазн рейтингида бир нечта ўзгариш бўлди 0 19:39Чимаев Стриклендга реванш учун 1 миллион доллар таклиф қилди 0 18:25Волкановски: "У билан жангда фаолиятимдаги энг яхши жисмоний ҳолатда бўламан" 0

07 дек 08:35
Янгиликлар

Шахмат

Qatar Masters. Абдусатторовда яна ғалаба, Якуббоев ва Воҳидов пешқадамларга яқинлашди (Барча натижалар)

Шу кунларда Қатар пойтахти Доҳа шаҳри шахмат бўйича нуфузли мусобақага мезбонлик қилмоқда.

Мукофот жамғармаси 94 200 АҚШ долларини ташкил қилувчи Qatar Masters турнирида жами 53 нафар ўзбекистонлик шахматчи А ва В гуруҳида баҳс олиб боряпти. Кучлилар жам бўлган Open турнирида 15 нафар шахматчимиз совринли ўринлар учун курашяпти. 

Турнирда иккинчи рақам остида таснифланган Нодирбек Абдусатторов (2777) кетма-кет иккинчи ғалабасини қўлга киритди. У 4-турда қора доналарда индонезиялик Оливия Киолбасани мағлубиятга учратди. Биринчи турда ютқазган яна бир гроссмейстеримиз Нодирбек Якуббоев (2668) кетма-кет учинчи ғалабасини тантана қилди. У оқ доналарда ҳиндистонлик Кришна Гутамдан устун келди. 

Шамсиддин Воҳидов (2681) ҳам бу турда зафар қучди. Гроссмейстеримиз оқ доналарда мўғулистонлик Ган-Эрдене Сугарни енгди. Ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони Афруза Ҳамдамова (2354) ўзбек дербисида Саидакбар Сайдалиев билан муросага келди. Ёш гроссмейстеримиз Абдумалик Абдусалимов (2536) амирлик гроссмейстер Салем Салеҳ билан дуранг қайд этди ва очколарини 3 тага етказиб олди. 

Турнирнинг биринчи тартиб рақамли шахматчиси ҳиндистонлик Аржун Эргаиси (2801) 4-турда ватандоши Пранеш (2582) билан дуранг ўйнади. Эронлик Парҳам Мақсудлу (2703) оқ доналарда ҳаракат қилганига қарамай, яна бир ёш гроссмейстеримиз Муҳиддин Мадаминовга қарши баҳсда мағлубиятдан чиқиб кетди ва дурангга эришди. Тошкентдаги "Президент Кубоги" турнир ғолиби Ниҳал Сарин (2676) Иван Землянский (2543) билан муросага келди ва қаторасига иккинчи бор очко йўқотди.  

Тўртинчи турда Ортиқ Ниғматов (2447) вьетнамлик гроссмейстер Нгуен Нгок (2646) билан дуранг қайд этди. Кучлилар гуруҳида қатнашаётган ҳамюртларимиздан Муҳаммадзоҳид Суяров, Баҳром Бахриллаев, Асроржон Омонов, Муҳаммадали Абдураҳмонов рақиблари билан дуранг ўйнашди. Ҳумоюн Бегмуратов қора доналарда ҳаракат қилишига қарамай, мўғлистонлик Мунгунтул Батҳуягни таслим этди. Алмас Раҳматуллаев ва Нилуфар Якуббоева бу турда мағлубият аламини тотиб кўришди. Нилуфар барча учрашувларда рақибларига ютқазган. 

Тўртинчи турга келиб очко йўқотмаган нафар шахматчи қолмади. Юз фоизлик кўрсаткич билан келган 4 шахматчи 4-турда ўзаро учрашувда дуранг қайд этишди. Бешинчи тур олдидан 6 нафар иштирокчи 3,5 тадан очко жамғариб, пешқадамлар сафида боришяпти. Россиялик Андрей Есипенко қўшимча коэфицентларга кўра 1-ўринни банд этган. Ўн саккиз нафар шахматчи 3 очкодан жамғарган. Улар орасида ҳамюртларимиз Шамсиддин Воҳидов, Абдумалик Абдусалимов ва Нодирбек Якуббоев ҳам бор. Улар қўшимча кўрсаткичларга кўра мос равишда 17, 19 ва 20-ўринларни эгаллаб туришибди. 

Очколарини 2,5 тага етказиб олган Нодирбек Абдусатторов 86-поғонадан 49-ўринга кўтарилиб олди. 25-поғонадаги эронлик Маҳдави Реза ҳисобида ҳам Нодирбек сингари 2,5 очко бор. Абдусатторов 1-турда айнан Маҳдавига ютқазиб қўйган эди. Бугун 5-турда Нодирбек оқ доналарда ҳиндистонлик Аюш Шарма (2466)га қарши баҳс олиб боради. Шамсиддин Воҳидов ва Абдумалик Абдусалимов қора доналарда мос равишда ҳиндистонлик гроссмейстерлар Пранеш ҳамда Ниҳал Сарин билан ҳисоб-китоб қилишади. Якуббоев эса италиялик гроссмейстер Лоренцо Лодикига қарши баҳс олиб боради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг