UZ

Сўнгги янгиликлар

20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0 19:07Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур!" 0 18:36Тошкентда бўлиб турган Ислам Махачев Шавкат Раҳмонов ҳақида фикр билдирди 0 18:11Акбар Жўраев 2 та жаҳон рекордини янгилаб, тўрт карра Жаҳон чемпиони бўлди 0 18:05Chennai Open. Кудерметова биринчи ракеткага қарши уч сетлик учрашув ўтказди 0 17:34Сафонов, Головин ва Батраков Россия терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин қайдномасига киритилди 0 17:03Ёшларимизнинг жаҳон чемпионатига тайёргарлиги давом этмоқда + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:32Қайтишини айтган Топурия энг эҳтимолий рақибини ҳам маълум қилди 0 16:01Емельяненко ва Махачев жаҳон самбосининг расмий элчилари бўлишди 0 15:30"Барселона" мавсумнинг дастлабки 15 та ўйинида 60 та гол урди — бу бир аср ичидаги энг яхши кўрсаткич 0 14:59Карлос Пратес UFC`даги гонорарини маълум қилди: "Жуда хурсандман!" 0 14:28Мерганларимиз Жаҳон чемпионатида тарихий бронза медалини қўлга киритди 0 13:57Дакар-2026 ёшлар Олимпиадасида бугун бир спортчимизга мухлислик қиламиз 0 13:26Ислам Махачев фаолиятини якунлаши ҳақида: "Онамга қулоқ соламан" 0

13 дек 09:59
Янгиликлар

Шахмат

Qatar Masters. Нодирбек Абдусатторов кучли учликда якунлади, Абдумалик Топ-8`да

Қатар пойтахти Доҳа шаҳри мезбонлик қилган шахмат бўйича нуфузли мусобақа ўз якунига етди.

Мукофот жамғармаси 94 200 АҚШ долларини ташкил қилувчи Qatar Masters турнирида жами 53 нафар ўзбекистонлик шахматчи А ва В гуруҳида баҳс олиб борди. Кучлилар жам бўлган Open турнирида 15 нафар шахматчимиз совринли ўринлар учун курашди. Улар орасида энг яхши натижага Нодирбек Абдусатторов (2777) эришди. 

Турнирда иккинчи рақам остида таснифланган Абдусатторов сўнгги турда ҳиндистонлик гроссмейстер Леон Луке Мендонса (2642)ни мағлубиятга учратди. Тўққиз имкониятдан 7 очко жамғарган Нодирбек қўшимча кўрсаткичларга кўра турнирда совринли учинчи ўринни эгаллади. Турнирнинг биринчи тартиб рақамли шахматчиси Аржун Эргаиси (Ҳиндистон, 2801) ҳамюртимиз сингари 7 очко билан 2-ўринга эга чиқди. Агар Абдусатторов илк турда рейтинги анча паст шахматчига ютқазиб қўймаганида, чемпионга ҳам айланиши мумкин эди. 

Шахматчиларимиз орасида иккинчи энг яхши натижани Абдумалик Абдусалимов (2536) қайд этди. Ёш гроссмейстеримиз 6 очко билан 8-поғонадан жой олди. Еттинчи ўринни эгаллаган ҳиндистонлик Идани Пуя (2603) ҳам Абдумалик сингари 6 очко тўплади. Олти очкога эга Нодирбек Якуббоев (2668) қўшимча кўрсаткичларга кўра 18-ўрин билан кифояланди. 

Qatar Masters 2024 чемпионлиги россиялик Андрей Есипенкога насиб этди. FIDE байроғи остида ўйнаган Есипенко 7,5 очко жамғаришга муваффақ бўлди. Чемпион 25 000, Эргаиси 15 000, Абдусатторов эса 10 000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулини қўлга киритди.    

Қолган шахматчиларимизга тўхталадиган бўлсак, Муҳиддин Мадаминов қўшимча кўрсаткичларга кўра 22, Шамсиддин Воҳидов 23, Ортиқ Ниғматов 30, Асроржон Омонов 34 (уччала шахматчимиз ҳам 5,5 очкодан жамғарган), Муҳаммадали Абдураҳмонов 47, Ҳумоюн Бегмуратов 56 (иккаласи ҳам 5 очкодан), Саидакбар Сайдалиев 73, Муҳаммадзоҳид Суяров 75, Алмас Раҳматуллаев 86 (уччаласи ҳам 4,5 очкодан), Афруза Ҳамдамова 90, Баҳром Баҳриллаев 94 (иккаласи ҳам 4 очкодан), Нилуфар Якуббоева эса охирги ўринни эгаллади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг