UZ

Сўнгги янгиликлар

18:17"UFC Тошкентга келишига умид қиламан" - Богдан Гусков 0 17:55"Агар ММА бўлмаганида, мен отам каби қурувчи бўлардим" - Арман Царукян 0 17:31U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг Индонезияга қарши бошланғич таркиби маълум 0 17:17Богдан Гусков: "Бу номни эслаб қолинг" 0 16:55Канело яна Дмитрий Бивол билан реванш ҳақида гапирди 0 16:32"Наполи" "Реал" юлдузини ижарага олмоқчи 0 16:10Махачев Порье ҳақида: "У афсона" 0 15:48Мадрид. Александр Зверев ғалабали юришини давом эттирмоқда 0 15:24Шумков: "Тез орада ўзбекистонлик жаҳон чемпиони билан IBA камари учун жанг қиламан" 0 15:02Кейн 2 та рекорд ўрнатди 0 14:40Собиқ UFC чемпиони жиу-житсу бўйича қора белбоғ қўлга киритди + ФОТО 0 14:19Mutua Madrid Open. Соболенкога 183-ракеткани мағлуб этиш учун 150 дақиқа керак бўлди 0 13:57UFC'чилар ўқимасин! Майк Перри BKFC'да кечаги жанги орқали даҳшатли сумма ишлаб олди 0 13:35"Ливерпуль"нинг янги устози Салоҳнинг келажаги борасида бир қарорга келди 0 13:13Rizin 46. Илҳом Назимов рақибини техник нокаут эвазига мағлуб этди 0

26 июл 16:55
Янгиликлар

Қиличбозлик

Қиличбозлик. "Ўзбек мушкетёрлари" жаҳон чемпионатида қандай иштирок этишмоқда? (барча натижалар)

Шу кунларда Италиянинг Милан шаҳрида қиличбозлик бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўтказилмоқда.

Ҳозирга келиб, мусобақанинг яккалик баҳслари ўз якуни томон яқинлашмоқда. Мусобақа эса афсуски Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари учун у қадар муваффақиятли кечмаяпти. Ишонган қиличбозимиз Зайнаб Дайибекова саралаш босқичида муваффақиятли иштирок этган бўлсада, асосий даврада у илк босқичдаёқ имкониятни бой берди. Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилувчи мексикалик қиличбозларимиз Паола Плиего, Фернанда Эррера ҳам ўзларидан кутилган натижани кўрсата олишмаяпти. 

Умуман олганда ҳозирча яккалик баҳсларида икки йўналишда медаль учун назарий жиҳатдан имкониятларимиз бор. Шунингдек жамоавий баҳсларда 5 та йўналишда иштирок этамиз. 

Ҳозирга қадар қиличбозларимиз томонидан қайд этилган натижалар билан танишинг: 

Шпага, аёллар

Таркибимиз: Малика Ҳакимова, Севара Раҳимова, Шаҳзода Эгамбердиева, Дилназ Муртазоева

Тўрт нафар ҳамюртимизнинг барчаси саралаш босқичидан муваффақиятли ўтди. 

Малика Ҳакимова 

1-босқич: Катрина Смит Тэйлор (Британия) (15:13) - ғалаба

2-босқич: Леонора Маккиннон (Канада) (8:15) - мағлубият


Севара Раҳимова

1-босқич: Франиа Техеда (Мексика) (14:15) - мағлубият


Шаҳзода Эгамбердиева

1-босқич: Евелин Халлс (Австралия) (15:11) - ғалаба

2-босқич: Виктория Визеу (Бразилия) (15:13) - ғалаба

3-босқич: Мара Наварриа (Италия) (6:15) - мағлубият

Мара Наварриа якунда бронза медалини қўлга киритди.



Дилназ Муртазаева

1-босқич: Марие-Фредери Миллетте (15:8) - ғалаба

2-босқич: Эрика Кирпу (Эстония) (10:15) - мағлубият





Сабля, эркаклар 

Таркибимиз: Шерзод Мамутов, Зуҳриддин Қодиров, Исломбек Абдазов, Муса Аймуратов.

Тўрт нафар ҳамюртимизнинг барчаси саралашда муваффақиятга эришиб, асосий даврага йўл олди. 


Шерзод Мамутов

1-босқич: Фуркан Яман (Туркия) (15:13) - ғалаба

2-босқич: Рикардо Нуссио (Италия) (4:15) - мағлубият


Зуҳриддин Қодиров

1-босқич: автоматик тарзда ўтди

2-босқич: Бруно Пекелман (Бразилия) (15:11) - ғалаба

3-босқич: Кенто Йошида (Япония) (7:15) - мағлубият


Исломбек Абдазов

1-босқич: Чунг Хеи Чов (Гонконг) (13:15) - мағлубият


Муса Аймуратов

1-босқич: автоматик тарзда ўтди

2-босқич: Хо Тин Лоу (Гонконг) (15:9) - ғалаба

3-босқич: Андрий Ягодка (Украина) (15:12) - ғалаба

4-босқич: Арон Сзилаги (Венгрия) (4:15) - мағлубият




Рапира, аёллар: 

Ушбу йўналишда фақат Умида Илёсова қатнашди ва у саралашдан муваффақиятли ўтди. 

1-босқич: автоматик тарзда ўтди

2-босқич: Фатима Анбарлилар (Туркия) (15:7) - ғалаба

3-босқич: Юлия Вальчик (Польша) 4:15 - мағлубият


Шпага, эркаклар: 

Таркибимиз: Файзулла Алимов, Жавоҳир Нурматов, Нодирбек Мўминов, Мейрхан Тимуров.

Файзулла Алимов, Жавоҳир Нурматов ва Нодирбек Мўминов саралаш босқичидан муваффақиятли ўтди. 


Файзулла Алимов

1-босқич: автоматик тарзда ўтди

2-босқич: Ерик Сертай (Қозоғистон) (11:15) - мағлубият


Жавоҳирбек Нурматов

1-босқич: автоматик тарзда ўтди

2-босқич: Ияд Оде (Иордания) (15:10) - ғалаба

3-босқич: Хуан Кастильо (Колумбия) (14:12) - ғалаба

4-босқич: Жири Беран (Чехия) (8:15) - мағлубият


Нодирбек Мўминов

1-босқич: автоматик тарзда ўтди

2-босқич: Филипе Фразао (Португалия) (14:13) - ғалаба

3-босқич: Уильям Ист (Британия) (12:15) - мағлубият




Сабля аёллар

Таркибимиз: Зайнаб Дайибекова, Гулистан Пердибаева, Паола Плиего, Фернанда Эррера

Қизларимизнинг тўрт нафари ҳам саралаш босқичидан муваффақиятли ўтиб, асосий баҳсларга йўл олишди. 

Фернанда Эррера 

1-босқич: автоматик тарзда ўтди

2-босқич: Сери Озаки (Япония) (10:15) - мағлубият

Зайнаб Дайибекова

1-босқич: автоматик тарзда ўтди

2-босқич: Мин Хенг (Сингапур) (13:15) - мағлубият



Паола Плиего

1-босқич: автоматик тарзда ўтди

2-босқич: Лука Сзуч (Венгрия) (4:15) - мағлубият


Гулистан Пердибаева

1-босқич: Мадисон Тургуд (Канада) (15:10) - ғалаба

2-босқич: Фелисе Ербон (Германия) (15:6)

3-босқич: Мисаки Емура (Япония) - 27 июль куни (1/16 финал босқичда) баҳс юритади



Рапира, эркаклар: 

Таркибимиз: Муҳаммад Юсуф Асранов, Аҳмадиллохон Солихожиев, Иляс Молина, Дониёр Саъдуллаев.

Муҳаммад Юсуф Асранов, Аҳмадиллохон Солихожиев ва Дониёр Саъдуллаев саралашдан муваффақиятли ўтди. 

Муҳаммад Юсуф Асранов

1-босқич: автоматик тарзда ўтди

2-босқич: Кванг Хюнг Ли (Жанубия Корея) (10:15) - мағлубият


Дониёр Саъдуллаев 

1-босқич: Фарис Абу Тавқ (Иордания) (15:6) - ғалаба

2-босқич: Сезар Агуирре (Венесуэла) (15:10) - ғалаба

3-босқич: Тае Гю Ха (Жанубий Корея) - 27 июль куни (1/16 финал босқичда) баҳс юритади


Аҳмадилло Солихожиев 

1-босқич: Абдалла Ҳалифа (Қатар) (10:15) - мағлубият

Эртага, 27 июль куни мусобақада жамоавий беллашувлар бошланади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси эркаклар ўртасида рапира, шпага ва сабля йўналишида, аёллар ўртасида эса шпага ва сабля йўналишида баҳсларда иштирок этади. 

Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг