UZ

Сўнгги янгиликлар

17:30Осиё ўйинларининг иккинчи кунида битта олтин ва битта бронза! 0 17:20Ўзбекистон - Ҳиндистон ва бошқа ўйинлар. Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 6-тур ўйинлари ўтказилмоқда (LIVE) 0 13:37Шахматчиларимизнинг олтинчи раунддаги рақиблари анчайин жиддий! 0 12:31Маҳмуд Мурадов Роман Долидзедан учралган мағлубиятни изоҳлади (ВИДЕО) 0 11:11Швейцария. Беҳруз Каримов голли пас берди, "Лугано" йирик ғалабани тантана қилди 0 10:47Осиё ўйинларида иштирок этувчи теннисчиларимиз орасида Камилла, Мария ва Полина йўқ! Нега? 0 09:43Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 6-тур жуфтликлари билан танишинг 0 08:54Чирчиқда ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:21ХХ Осиё ўйинлари. Икки ММАчимиз финалда! 0 07:34XX Осиё ўйинлари. Биринчи кундан кейин Хитой яққол пешқадам, Қозоғистон илк кундаёқ 6 та медаль қўлга киритди 0 07:03"11 киши 9 кишига қарши ўйнаганини тасаввур қилиб кўринг". Моуринью — "Реал"нинг "Атлетико"га қарши ўйини ҳақида 0 20:50Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Венгрия йирик ҳисобда мағлуб этилди, қизларимиз АҚШ билан муҳим дуранг қайд этишди 0 20:45Осиё ўйинлари. Мусобақанинг иккинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0 17:30Осиё ўйинларининг илк кунини битта медаль билан якунладик 0 13:30Ўзбекистон Аичи-Нагоя Осиё ўйинларидаги илк медалини қўлга киритди 0

07 авг 10:28
Янгиликлар

Бошқалар

Қирғизистондаги фожеали ҳалокат ортидан Ғалаба чўққисига чиқиш учун алпинистлар рухсатнома олиши талаб этилмоқда

Қирғизистонда Ғалаба чўққисига (7439 метр) чиқишни режалаштираётган альпинистлар учун мажбурий пермит (махсус рухсатнома) тизими жорий этилди.

Мазкур қарор республика Туризм давлат агентлиги томонидан 2025 йил август ойида россиялик альпинист Наталья Наговицинанинг фожиали ҳалокати ортидан қабул қилинди.

«Ғалаба чўққисига чиқиш учун пермит тизими жорий этилди», — дея маълум қилди республика Туризм давлат агентлиги вакили. Унинг сўзларига кўра, энди альпинистлар чўққига чиқиш ёки маршрутга йўл олишдан олдин расмий рухсатномани олишлари шарт бўлади. Жорий йилда Қирғизистонда ҳали бирорта ҳам спортчи Ғалаба чўққисига йўл олмаган. Агентлик вакили яқин вақт ичида тегишли тайёргарликдан ўтган ва катта тажрибага эга бўлган альпинистларга тахминан йигирмата рухсатнома бериш режалаштирилаётганини ҳам билдирди.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 12 август куни 47 ёшли россиялик Наталья Наговицина яна уч нафар альпинист — россиялик Роман Мокринский, германиялик Гюнтер Зигмунд ва италиялик Лука Синигалья билан бирга 7439 метр баландликдаги Ғалаба чўққисига кўтарилган. Қайтиш вақтида, 7200 метр баландликда Наговицина қиррадан сирпаниб кетиб, оёғидан жароҳат олган. Тахминларга кўра, унинг оёғи синган. Ҳамроҳи Роман Мокринский унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб, чодир қолдирган ва ёрдам чақириш учун пастга тушган. 13 август куни Лука Синигалья ва Гюнтер Зигмунд Наговицина олдига қайтиб, унга ухлаш қопи, газ ўчоғи ва озиқ-овқат олиб келишган. Бироқ улар кучсизланиш ва ўта оғир об-ҳаво шароити туфайли уни эвакуация қила олмаган. Кейинчалик италиялик альпинист Лука Синигалья мия шиши оқибатида вафот этган.

16 август куни Қирғизистон Мудофаа вазирлиги Наговицинани вертолёт орқали эвакуация қилишга уринган. Аммо ноқулай об-ҳаво сабабли вертолёт белгиланган нуқтага етиб бора олмаган ва оғир қўнишга мажбур бўлган. Оқибатда экипаж аъзолари жароҳат олган. Кейинги эвакуация уринишлари ҳам муваффақиятсиз якунланган.
27 август куни дрон Наговицина бўлиши тахмин қилинган жойда ҳаёт аломатларини аниқламаган ва шундан сўнг Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги уни бедарак йўқолган деб эълон қилган. 2026 йил 5 август ҳолатига кўра, унинг жасади ҳали ҳам тоғдан эвакуация қилинмаган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг