UZ

Сўнгги янгиликлар

22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0 21:31Александр Волков: "Ўзимни чемпион деб биламан" 0 20:56Жейк Пол декабрь ойида Дубайдаги турнирда рингга қайтади 0 20:23Ковингтон иштирокидаги жанг Hype FC турнирига қўшилди 0 19:48Жаҳонгир Ўрозов: "Каннаваро "Рубин"ни чемпион қиларди" 0 19:05Камару Усман Ислам Махачевнинг танаффус қилиш қарорига баҳо берди 0 18:29Топурия 2026 йилнинг энг тижорий спорт юлдузлари рейтингида Жошуа, Усик ва Чимаевни ортда қолдирди 0 18:06Саидёқуб Қаҳрамоновнинг Тожикистондаги жанги тўлиқ давом этди ва кутилмаган натижа билан тугади 0 17:47Келдиёрова Abu Dhabi Grand Slam 2026 турниридаги мағлубиятига изоҳ берди 0 17:12Суперлига. Бироздан сўнг 26-турга старт берилади 0 16:41Усман Нурмагомедов расман эркин агентга айланди 0 16:03UFC Fight Night 293 турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 15:28Шон Брэди марказий жангдан ечилди 0 14:51Баҳодир Аҳмедов - Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи! 0

28 дек 07:54
Янгиликлар

Қишки спорт турлари

Қишки олимпия ўйинлари тарихидан қизиқарли фактлар

Қишки Олимпия ўйинларида энг кўп медаль жамғарган спортчилар норвегиялик атлетлардир.

2014 йилгача чанғичи Бьёрн Эрленд Дели мультимедалчилар орасида 8 та олтин ва 4 та кумуш медаллари билан етакчилик қилган бўлса, Сочи-2014да Уле-Эйнар Бьёрндален (8-4-1), Пхёнчхан-2018 да эса Марит Бьёрген (8-4-4) ушбу рекордни янгилашга муваффақ бўлишган.

• Норвегияликлар 2014 йилга қадар ўтказилган барча қишки Олимпиада ўйинларида 303 та медални қўлга киритиб (107 та олтин), қишки Олимпиада тарихидаги энг муваффақиятли мамлакат деб топилган. Ҳозирда бу кўрсаткич 132 та олтин, 125 та кумуш ва 111 та бронза, жами 368 та медалга етган.

• Сараево (Босния ва Герцеговина)да бўлиб ўтган қишки Олимпия ўйинларида (1984), фигурали учиш бўйича спортчилар Кристофер Дин ва Жейн Торвилллар беллашув рақсига Ravel Bolero мусиқасини танлаб олишган. Уларга берилган вақт стандарт бўйича 4 дақиқа 10 сония бўлиб, катта ҳажмли композицияни 4 дақиқа 28 сонияга (18 сония кўп) қисқартиришга муваффақ бўлишган. Якунда улар фигурали учиш стандартини бажариб, охирида ортиқча 18 сонияни коньки лезвиясини музга теккизмасдан рақсни тиззаларида бажаришган. Натижада олтин медални қўлга киритишган.

• Канада давлати 1988 йил қишки Олимпия ўйинларига мезбонлик қилган бўлсада, ўз юртидаги илк олтин медални қўлга киритиш Калгарида насиб этмаган. Мезбонларга биринчи бор Ванкуверда (Канада, 2010) ўтказилган Олимпиадада ғолиблик насиб этган. Бундай ғалабага фристайлнинг могул йўналиши бўйича эркаклар ўртасида Александр Билодо эришган.

• Канадалик спортчи Клара Хьюз ўзининг маҳорати билан қишки ва ёзги Олимпиада ўйинларида ҳам иштирок этиб, ажойиб натижаларни қайд этган. Қишки Олимпия ўйинларида 4 та, шундан 1 та олтин (конъкида учиш спорти), шунингдек ёзги Олимпиадаларда 2 та бронза (велоспорт) медалини қўлга киритиб, Канада давлати рамзига айланган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг