UZ

Сўнгги янгиликлар

14:53Царукян Топурия - Гэтжи жангига миллион доллар тикди + ФОТО 0 14:27Тошкент туманида анъанавий "Keles Open" халқаро турнири ўтказилди 0 13:45ПСЖ юлдузларини "Реал"га сотишга тайёрми? 0 13:22Бобур Абдулазизовнинг навбатдаги рақиби мағлубиятсиз одимлаётган Марсель Нурланбек бўлади 0 12:52Формула-1. Андреа Кими Антонелли — Монако Гран-приси ғолиби! 0 12:19Жамолиддин Раҳмонжонов Octagon 87 турнирида жанг қилади + ПОСТЕР 0 11:56Ҳожиакбар Алижонов ЖЧ-2026 илк турида ўйнамайдими? 0 11:19Дзюдочиларимиз халқаро ўқув-машғулот йиғини учун Хорватияга йўл олди 0 10:53Кудерметова икки ғалаба эвазига The HSBC Championships асосий тўрига йўл олди, Раҳимова эса... 0 10:17Белал Муҳаммад кетма-кет қабул қилган учинчи мағлубиятига изоҳ берди 0 09:44ЖЧ-2026 илк ўйинидаги рақибимиз Осиё жамосини мағлуб этди 0 09:16UzChess Cup III. Мадаминов Номзодлар турнирининг икки карра ғолибини таслим этди. Нодирбеклар баҳсида қандай натижа кузатилди? 0 08:42Мағлубият ва муросасиз Муҳаммад Мокаев Илия Топурия Лигасида жанг ўтказди 0 08:14Мария Тимофеева — Makarska Open чемпиони! 0 07:31Бугун Ўзбекистон МТЖ Нидерландияга қарши майдонга тушади 0

20 июн 10:17
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Қизиқ савол!": Учта камар соҳиби "Қирол" Артур режалари билан ўртоқлашди

Ярим оғир вазн тоифасида WBC, WBO ва IBF чемпиони Артур Бетербиев Жо Смитни мағлуб этганидан сўнг ўз режалари ҳақида гапирди.

"Агар Дмитрий Биволни мағлуб этиб, мутлақ жаҳон чемпиони бўлсам, ярим оғир вазнда қоламанми ёки йўқ? Қизиқ савол! Бу ҳақда ўйлаб кўришим керак.

Аввал биринчи оғир вазн тоифасида, кейин оғир вазнда ўзимни синаб кўрардим. Мен яна бир чемпионлик камарини қўлга киритишни истайман. Умид қиламанки, промоутерим буни мен учун уюштира олади.

Александр Усикнинг оғир вазн тоифасида чемпион бўлиши менга ишонч бағишладими? Ҳа, у буни уддалади. Нима бўлишини энди кўрамиз", — деди Бетербиев.

Эслатиб ўтамиз, Артур Бетербиев кеча иккинчи раундда Жо Смитни нокаутга учратиб, WBO камарини қўлга киритганди. Ҳозир Бетербиевда WBC, IBF ва WBO чемпионлик камарлари бор. Айнан шу вазндаги сўнгги камар - WBA Дмитрий Биволнинг қўлида қолмоқда.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг