UZ

Сўнгги янгиликлар

16:55Осиё ўйинларининг 14-кунини бешта медаль билан якунладик 0 16:24Ўзбекистондаги футбол мавсумини "куз-баҳор" форматига ўтказиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда 0 14:39ESPN талқинига кўра 30 ёшгача бўлган энг яхши ММА жангчилари рейтинги эълон қилинди 0 11:28Самбо. Жаҳон чемпионатини иккита олтин медаль билан бошладик 0 20:05Расман: Отабек Шукуров Сербия клубига ўтди 0 19:47Осиё ўйинларининг сўнгги медалларга бой ўтадиган кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум 0 18:50Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 18:22Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркияга имкониятни бой берди 0 17:30Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида спортчиларимиз 9 та медаль қўлга киритишди: шулардан 4 таси олтин! 0 21:42Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0 21:00Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди 0 19:45Осиё ўйинларининг ўн иккинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 19:08Эртага Осиё ўйинларида боксчиларимизни учта финал кутмоқда (бошланиш вақтлари) 0 18:52Леау Роналдуга тегишли бўлган 7-рақам остида қайдномага киритилди 0 17:00Сауль Альварес октябрь ойида WBC чемпионлик камари учун жанг қилади 0

13 авг 07:01
Янгиликлар

Шахмат

"Qonaev Cup 2025" турнири якунланди. Шахматчиларимизнинг ўринлари қандай бўлди?

Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳри мезбонлик қилган шахмат бўйича мукофот жамғармаси 100 000 АҚШ долларини ташкил этувчи нуфузли "Qonaev Cup 2025" турнири якунига етди.

Учта гуруҳда ташкил этилган мусобақада дунёнинг 19 давлатидан жами 268 нафар шахматчи совринли ўринлар учун баҳс олиб борди. Ушбу турнирда Ўзбекистон шарафини 5 нафар шахматчимиз ҳимоя қилди ва афсуски, улардан ҳеч бири совринли ўринларни эгаллай олмади.   

Мукофот жамғармаси 78 000 долларни ташкил этган "Masters" гуруҳида Муҳаммадзоҳид Суяров (2488) ва Ҳумоюн Бегмуратов (2466), 15 000 доллар соврин пулига эга "Challengers" гуруҳида эса гроссмейстеримиз Алексей Барсов (2323), шунингдек Миразиз Матякубов (2260) ҳамда Азамат Дауримбетов (2199) ўз омадини синаб кўрди. 

Сўнгги 9-турда Муҳаммадзоҳид Суяров қора доналарда FIDE байроғи остида ўйнаган гроссмейстер Никита Афанасьев (2499)га имкониятни бой бериб қўйди. Бу унинг кетма-кет иккинчи мағлубият бўлди. Ҳумоюн Бегмуратов эса сўнгги турда яна дуранг ўйнади. Қора доналарда ҳаракат қилган ёш шахматчимиз қозоғистонлик Мирас Ассилов билан муросага келди. 

Якунда Муҳаммадзоҳид Суяров 4,5 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра роппа-роса 30-ўринни эгаллади. Тўққиз имкониятдан 4 очко жамғарган Ҳумоюн Бегмуратов эса 46-ўрин билан чекланди. "Masters" гуруҳи чемпионлиги 6,5 очко жамғарган ҳиндистонлик гроссмейстер Адитя Миттал (2660)га насиб этди. У чемпионлик билан бирга 18 000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулини ҳам қўлга киритди. Адитя сингари 6,5 очкога эга FIDE байроғи остида ўйнаган Алексей Гребнев (2595) иккинчи ўринни эгаллади. Бир йўла 10 нафар иштирокчи 6 очко тўплади, улар орасида энг яхши кўрсаткичга эга мисрлик Амин Бассем (2633) кучли учликка якун ясаб берди.   

"Мастерс" гуруҳига қараганда "Challengers"да қатнашган шахматчиларимизнинг натижалари яхшироқ бўлди. Тажрибали гроссмейстеримиз Алексей Барсов сўнгги 9-турда қора доналарда ўйнаганига қарамай, қозоғистонлик Алибек Игамбергеновни мағлубиятга учратди. Миразиз Матякубов оқ доналарда мўғулистонлик Нямдаваа Энхболордан устун келди. Азамат Дауримбетов эса афсуски, муҳим паллада россиялик Константин Корниенкога оқ доналарда ўйнаган бўлишига қарамай, имкониятни бой берди. Ғалаба қозонганида, аниқ кучли учликда бўлар эди. 

Шу тариқа, Алексей Барсов 9 имкониятдан 6,5 очко жамғариб, қўшимча кўрсаткичларга кўра 7-ўринни эгаллади. Азамат Дауримбетов 6 очко билан 10-ўриндан жой олди. Миразиз Матякубов эса 5,5 очко билан 16-поғонага жойлашди. Бу гуруҳда ғолиблик қозоғистонлик Абилмансур Аблихайирга насиб этди. У сингари 7 тадан очко тўплаган Константин Корниенко ва яна бир мезбонлар вакили  Бахтияр Асқаров кучли учликни якунлаб берди. Агар Дауримбетов Корниенкони ютганида, айнан ҳамюртимиз 2-ўринга сазовор бўларди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг