UZ

Сўнгги янгиликлар

10:01"Арсенал" "Реал"га Субимендининг нархини эълон қилди 0 09:30Юнон-рум кураши. Ўзбекистон чемпионатининг биринчи куни 5 та вазнда ғолиблар аниқланди 0 08:59Икки боксчимиз Ёшлар Олимпиадаси медалини нақд қилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:28Волков расм орқали UFC чемпионлиги учун жанг сўради + ФОТО 0 08:03"Манчестер Юнайтед" Почеттинонинг вакиллари билан музокаралар ўтказди 0 07:32Total Chess. Абдусатторовдан "даҳшатли" старт. У фақат Бибисарани хафа қила олди холос 0 07:01Фомин Грециядаги "Челленжер"ни илк босқичдаёқ тарк этди 0 20:28Дана Уайт Эдди Хирнни Лондонда юзма-юз келишиб олишга чақирди 0 19:57Афсонавий Рауль Гонсалес илк бор катталар жамоасини бошқаради 0 18:55Махачев Тошкентда топширилган ишончнома ҳақида гапирди + ФОТО 0 18:24Илия Топурия фаолиятидаги энг эсда қоларли жангини айтди 0 17:53"Манчестер Юнайтед" Кэррикни "Ливерпуль"га қарши ўйингача истеъфога чиқариши мумкин — манба 0 17:22Жейрон Эннис иштирокидаги бирлаштирувчи жанг қачонга белгилангани маълум 0 16:50Мейвезер катта жанги учун эҳтимолий рақибларни очиқлади 0 16:19Усман Нурмагомедов бир неча кун ичида UFC’га ўтиши мумкин 0

31 июл 07:21
Янгиликлар

Дзюдо

Қўшалоқ байрамлар муборак, Армен Багдасаров!

Бугун эришган натижаси билан нафақат дзюдо, балки ўзбек спорти тарихига киришга муваффақ бўлган инсон - Армен Багдасаров ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Армен Багдасаров 1972 йилнинг 31 июль куни Тошкент шаҳрида дунёга келган. Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий Владимир Пятаев қўл остида дзюдо сир-асрорларини ўрганган.

Армен Багдасаров 1996 йили Атлантада ўтган Ёзги олимпия ўйинларида мустақил Ўзбекистон терма жамоасига илк медални тақдим этган. АҚШ татамиларида -86 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган дзюдочимиз кумуш медални қўлга киритган эди. 

Багдасаров 1993-2001 йилларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси сифатида халқаро мусобақаларда иштирок этган. 1996 йилда у Олимпиададаги муваффақиятли иштирокдан ташқари Осиё чемпионлигига ҳам эришган. 1998 йили Осиё ўйинлари кумуш медали совриндори, 1999 йилда эса икки карра Осиё чемпионига айланди. Шунингдек, у Осиё чемпионатининг икки карра бронза медали ҳамда Бутунжаҳон талабалар Универсиадасининг кумуш медали соҳиби ҳисобланади.     

2001 йилда спортчилик фаолиятини якунлаган Багдасаров аввалига терма жамоа бош мураббийи, кейин эса Ўзбекистон дзюдо федерацияси президенти лавозимида ишлаган. Шу билан бир қаторда Республика спорт яккакурашлари олий спорт маҳорати мактаби директори бўлган. Бугунги кунда Халқаро дзюдо федерацияси (IJF)да спорт директори лавозимида фаолият юритяпти.  

Армен Багдасаровнинг спортдаги кўп йиллик муваффақиятли иштироки ҳукуматимиз томонидан муносиб тақдирланган. У "Меҳнат шуҳрати" ордени (1996), Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи (2000), Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий (2006) унвонларига лойиқ кўрилган. Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) Армен Багдасаровни дзюдо спорт турининг дунёдаги ривожига қўшган хиссаси учун олтин медаль (World Judo Tour gold card) билан мукофотлаган. 

Фуратдан фойдаланиб, Армен Богдасаровни бугунги таваллуд айёми билан муборакбод этади. У кишига соғлик-саломатлик ва оилавий бахт тилаймиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг