UZ

Сўнгги янгиликлар

14:53Британия суди Салоҳни ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилди 0 13:40Расман. Сирил Ган чемпион сифатидаги илк жангини қачон ва кимга қарши ўтказиши маълум бўлди (ПОСТЕР) 0 12:05Осиё ўйинларининг учинчи кунида иштирок этаётган ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокидан ОНЛАЙН 0 11:53Яхши хабар: WBA ташкилоти Бектемир Мелиқўзиевнинг Хайме Мунгияга қарши чемпионлик жангига буйруқ берди! 0 10:53Сеул WTA 250: Илк даврадаёқ ўзбек дербиси гувоҳи бўлдик 0 07:39Факт! Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегациясига энг кўп медални дзюдочиларимиз тақдим этган! 0 07:07XX Осиё ўйинлари. Хитойнинг медаллари 38 тага етди, шундан 23 таси олтин. Ўзбекистон Топ-10`да! 0 06:38Ёшлар кўпайди, Ҳусанов Тошкентда, кайфият аъло. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинининг дастлабки кунидан суратлар 0 20:45Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 6-турида асосий рақиблардан бири мағлуб этилди ва бошқа натижалар 1 18:18Осиё ўйинлари. Мусобақанинг учинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0 18:02Месси "жарималар қироли" бўлишига уч қадам қолди 0 17:30Осиё ўйинларининг иккинчи кунида битта олтин ва битта бронза! 0 13:37Шахматчиларимизнинг олтинчи раунддаги рақиблари анчайин жиддий! 0 12:31Маҳмуд Мурадов Роман Долидзедан учралган мағлубиятни изоҳлади (ВИДЕО) 0 11:11Швейцария. Беҳруз Каримов голли пас берди, "Лугано" йирик ғалабани тантана қилди 0

28 июл 19:02
Янгиликлар

Токио-2020

Қозоғистон бокс терма жамоаси мураббийи шогирдларининг кетма-кет Олимпиадани тарк этаётганига муносабат билдирди

Теглар :  Бокс
Олимпия ўйинлари қозоғистонлик боксчилар учун муваффақиятсиз кечмоқда.

Қозоғистон эркаклар терма жамоаси бош мураббийи Галим Кенжебаев Sports.kz интернет-порталига берган интервьюсида жаҳон чемпиони Бекзад Нурдаyлетовнинг Олимпиаданинг 1/8 финалида россиялик Имам Хатаевдан мағлуб бўлиш сабаблари, шунингдек, Абилайхан Жусупов, Серик Темиржанов ва Василий Левитнинг Олимпиададан чиқиб кетиши ҳақида гапирди.


- Бокс бўйича қозоғистонлик жаҳон чемпиони биринчи жангдан сўнг Олимпиадани тарк этди…

- Бекзад зарба ўтказиб юборди, ҳакамлар уни ҳисоблади. Албатта, жанг қийин бўлди. Биринчи раундни бериб қўйди, иккинчи раундда ғалаба қозонди, учинчи раунд тенг кураш остида бўлди. Бизнинг боксчимиз ташаббусни ўз қўлига олди, лекин ўша ерда ҳисоб бошланди, жанг тўхталишлар билан бўлди... Рус - Бекзаднинг жиддий рақибларидан бири. Бундай вазиятлар бўлиб туради. Ушбу жанг мени жуда хавотирга солди.


- Бекзад бўй борасида устунликка эга эди, аммо россиялик боксчи яқин масофага кириб борди, зарбалар йўллади...

- Мен айтдим: зарбалар ўтказиб юборилди, ёндан берилган зарбаларни кўрмаяпсан. Кўрсатмалар тўғри эди – йўналиш тўғри эди.


- Василий Левитнинг мағлубияти ҳақида нима дея оласиз? 

- Нима бўлса, бўлди. Зарба ўтказиб юборилди. Кўринишидан, унда аллақачон тескари жараён бошланган. Иорданиядаги турнирдан сўнг у аввалги ҳолатига кела олмади, у бир қанча муаммоларга дуч келди. Менимча, бунда жисмоний ва руҳий жиҳат муҳим роль ўйнади.


- Абилайхан Жусупов америкалик билан тенг курашлар остида жанг ўтказди.

- У ерда тенг жанглар ўтказишилиши мумкин. Бу - Олимпиада . Йигитлар ҳамма нарсани тушунишади, биз ўзимизни енгишимиз, олдинга интилишимиз, уларни ишлашга мажбур қилишимиз зарурлигини айтдим. Улар ҳаракат қилишади - лекин, кўрётганингиздек, улар қаердадир зарба ўтказиб юборадилар, кўрмай қоладилар...


- Серик Темиржанов Жаҳон чемпионати финалчисига ютқазди…

 - Серик ўз боксини кўрсатди - у кўп нарсага қодир эди. Серик ҳали ҳам бундай юқори даражадаги боксчилар билан рақобатлаша оладиган поғонадаги жангчи эмас. Ушбу вазн тоифасида бизда озгина муаммо бор. У ўтган йили Қозоғистон чемпиони бўлди, лекин бизда -57 кг вазн тоифаси жуда муаммоли.


- Медаллар учун курашни давом эттираётган бошқа боксчиларимизнинг кайфияти қандай?

- Жанговар кайфиятда. Биз барчасини тўғирлаймиз. Олимпиададаги барча жанглар жиддий.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
28 июл 23:37:32
Bekh0098
Bizni murabbiylardan intervyu yo'qmi???? Olimpiadani faolroq yoritinglar iltimos.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг