15 ноя 16:30
Янгиликлар
Бокс/ММА
Қозоғистонлик бокс маликаси WBA Gold камари учун жанг қилди
Мисрнинг Гиза шаҳрида профессионал бокс турнири ўтказилди.
Оқшом доирасида қозоғистонлик бокс маликаси Ангелина Лукас америкалик Кэтрин Рени Линденмутга қарши рингга кўтарилди. Ўн раундлик жанг иккинчи ўта енгил вазн тоифасида WBA Gold камари учун кечди.
Жанг тўлиқ давом этди ва якунда Линденмут ҳакамларнинг айри қарори билан ғалаба қозониб, WBA Gold камари соҳибасига айланди. Лукас эса проф фаолиятидаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. У бундан аввалги жангини 2025 йилнинг июнь ойида Даниэла Асенхога қарши ўтказиб, рақибасини олтинчи раундда техник нокаутга учратганди. Ангелина ҳисобида 15 ғалаба (8 таси нокаут) ва 2 мағлубият бор. Линденмут эса 8 ғалаба (3 нокаут) ҳамда 5 та мағлубиятга эга.

Ҳавола :
Фикрлар