UZ

Сўнгги янгиликлар

18:56Диёра Келдиёрова Словенияда машғулотларга киришди + ФОТО 0 18:28ОФК хулосаси: Ўзбекистон ЖЧда қандай ўйнади? 0 18:01Тарихий ютуқ: Жаҳон чемпионатида икки нафар ўзбекистонлик чавандоз иштирок этади 0 17:24Лайма Владсон Лейпцигдаги турнирнинг асосий тўрига йўл олди 0 16:50UFC рейтинги янгиланди. Нурсултон Рўзибоев ва Богдан Гусковнинг ўринларида ўзгариш рўй берди 0 16:19Винисиус “Арсенал” билан боғлиқ миш-мишлар фонида “Реал” қароргоҳига етиб келди 0 15:53Тошкент IBSA World Games 2027 комплекс мусобақасига мезбонлик қилади 0 15:22Рамазон Темиров қатнашиши кутилаётган турнирнинг асосий баҳси Забит иштирокида кечади + ПОСТЕР 0 14:57"Худди уни кимдир назорат қилаётгандек". Махачев Иан Гаррини танқид қилди 0 14:31100 миллион камми? “Ливерпуль” Франция терма жамоаси аъзоси учун курашмоқда 0 14:06Ислам Махачев бокс қоидалари бўйича жанг ўтказиш таклифига жавоб қайтарди 0 13:24Жошуа — Фьюри жанги Буюк Британияда эмас, бошқа жойда ўтказилиши мумкин 0 12:45"Кимдир ёлғон хабар тарқатибди" - Ислам Махачев 0 12:00"Декабргача ҳали вақт бор". Неймар фаолиятини якунлаши ҳақида фикр билдирди 0 11:29Рой Жонснинг шогирди Бектемир Мелиқўзиевни яна жангга чорлади 0

28 июл 09:58
Янгиликлар

Теннис

Қозоғистонлик теннисчи кетма-кет иккинчи ҳафта ҳам ATP турнири чемпиони бўлди

Австриянинг Китцбюэль шаҳри мезбонлик қилган ATP 250 тоифасига кирувчи турнир Александр Бубликнинг ғалабаси билан якунланди.

Финалга қадар дунёнинг 30-ракеткаси бўлиб турган қозоғистонлик теннисчи ҳал қилувчи финал учрашувида ATP рейтингида роппа-роса 100-поғонадан жой олган франциялик Артур Казони мағлубиятга учратди - 6/4, 6/3. Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларидаги ҳисоб йириклашди - 3:0.  

Саксон беш дақиқа давом этган баҳсда Бублик 5, Казо 7 та эйс зарбасини амалга оширган. Александр грунт қопламали турнирда кетма-кет иккинчи ҳафта ҳам чемпион бўлди. У ўтган ҳафта Швейцариянинг Гштаад шаҳридаги ATP турнирида ҳам бош совринга эга чиққанди. Бу унинг мавсумдаги учинчи, фаолиятидаги еттинчи чемпионлик соврини бўлди. 

Generali Open турниридаги муваффақиятли иштирок Александр Бубликка 250 рейтинг очкоси ҳамда 90 675 евро мукофот пули келтирди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг