UZ

Сўнгги янгиликлар

23:06"Манчестер Сити" Клублар ўртасидаги ЖЧни ғалаба билан бошлади 0 19:27Улуғбек Рашитов ва бошқа таэквондочиларимиз Жаҳон рейтинги пешқадамлари сафида! 0 19:06Диёра Келдиёрованинг номзоди IJF Атлетлар комиссияси аъзолигига қўйилди, даъвогарлар орасида Билодид ҳам бор 0 18:45Billie Jean King Cup. Теннисчиларимиз бу сафар Индонезияга аламли тарзда мағлуб бўлди 0 18:23"Манчестер Сити"га янги сардор тайинланди 0 18:02Алекс Перейра оғир вазн тоифасига ўтишга шаъма қилди 0 17:39"Ҳаммаси энди бошланмоқда". Махачев спортдан кетиш ҳақидаги хабарларни инкор этди 0 17:17"Биз бу операни бир неча марта кўрганмиз". Оливейра — Топуриянинг "трэш-ток"лари ҳақида гапирди 0 16:52АПЛ 2025/26 мавсум тақвими эълон қилинди: МЮ 1-турда "Арсенал"ни қабул қилади 0 16:24"Махачев нафақага чиқиш ҳақида ўйламаяпти" - менежер 0 16:01Холифилд: "Мен энг зўриман, Муҳаммад Али эмас" 0 15:39Менежер: "Перейра Анкалаев билан реваншга розилик берди" 0 15:17Илгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 2-тур ўйинида ишлайди 0 14:53Дана Уайт ҳали UFC эришмаган мақсад қайси эканлигини айтди 0 14:27Фернанда Эррера Осиё чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

13 окт 07:51
Янгиликлар

Бокс/ММА

Қудратиллонинг рақиби: Жангнинг кўчирилишини чемпиондек қабул қилдим!

Собиқ жаҳон чемпиони Сергей Липинец ҳамюртимиз Қудратилло Абдуқаҳҳоров билан бўладиган жангни бошқа санага кўчирилганига изоҳ берди.

"Жангнинг кўчирилишини чемпиондек қабул қилдим ва мен 10 октябрь куни қилишим керак бўлган ишни 24 октябрь санасида ҳам амалга оширавераман. Руҳан жуда кучлиман ва шу сабабли менда муддатнинг ўзгариши билан ҳеч қандай муаммо йўқ. Тайёргарлик ажойиб тарзда кетмоқда ва мен жангга 100% тайёрман. Мен Жо Гуссен  билан ишладим, Эллис Рашиди ва Роналд Крус каби кучли боксчилар билан спарринглар ўтказдим. 

Мен ҳозирча Эррол Спенс, Менни Пакьяо, Дэнни Гарсия каби буюк боксчилар ҳақида ўйламаяпман. Уларнинг даражасига етишим учун мен биринчи ўринда 24 октябрь куни ғалаба қозонишим керак. Қолган ҳаммаси эса ўз-ўзидан бўлади. Юқори даражадаги боксчилар мен билан жанг қилишга мажбур. Ҳеч ким мен билан ўзи хоҳлагани сабаб жанг қилмайди, бунга мажбур бўлишсагина рози бўлишади.

"IBF рейтингида юқорида ўринда турувчи бирор боксчи бу ерга чиройли кўзлари учун келиб қолмаган. Абдуқаҳҳоровнинг ҳаваскор боксда ажойиб карьераси бор, у жуда кўп жанг ўтказган. Рингда жуда тез ҳаракат қилади. Шу билан бирга кучли зарбаси бор. Жисмоний ҳолати ҳам ажойиб. У жангда буларнинг ҳаммасини кўрсатади. Мен у билан масофада жанг қилмоқчиман. Мен яхши жанг кутаяпман. Менда унинг ҳамма ҳаракатлари учун режалар бор, нима қилиб бўлмасин ғалаба қозонаман!", - деди Липинец.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
13 окт 17:35:23
Бобур Козокбоев
Кудратилло омадингни берсин!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг