UZ

Сўнгги янгиликлар

14:44Осиё ўйинларида иккинчи бўлган таэквондо терма жамоамиз Париж Гран-присида қатнашади 0 14:13Лионель Месси афсонавий клубнинг фахрий аъзосига айланди 0 13:42"Бу сафар ақл билан ҳаракат қиламан". Двалишвили — Пётр Янга қарши бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 13:11"Ислам фаолиятидаги энг осон жанг бўлади". Собиқ чемпион Махачевнинг эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 12:40Хайме Мунгия жамоаси мажбурий даъвогар Бектемир Мелиқўзиевга пул таклиф қиляпти 0 12:09"Трактор" бош мураббийи Ҳамробековга Ўмонга боришни маслаҳат берди 0 11:38Дмитрий Биволнинг навбатдаги жанги тафсилотлари очиқланди 0 11:07Шавкат Раҳмонов Майкл Моралес билан жанг қилишга тайёр 0 10:36Бугун Жаҳон чемпионатида тўрт нафар дзюдочимизнинг иштирокига гувоҳ бўламиз 0 10:05"Хоразм" "Нефтчи" билан ўйинда тарихий натижа қайд этди 0 09:34Қудратилло Абдуқаҳҳоров Австралияда камар учун жанг қилади 0 09:03"Боладан конфет олиб қўйишдек осон". Хирн Уайт билан можаро ҳақида гапирди 0 08:32Нодирбек Абдусатторов: “Кўп хатолар психологиядан келиб чиқади” 0 08:01Роналду Мессининг хайрлашув постига жавоб қайтарди 0 18:45UFC ходими Дана Уайтнинг Contender Series турниридан сўнг ташкилот билан жангчи сифатида шартнома имзолади 0

28 авг 12:00
Янгиликлар

Теннис

Rafa Nadal Open. Cултоновнинг илк даврадаги рақиби маълум, учрашув бугун ўтказилади

Испаниянинг Мальорка шаҳрида теннис бўйича "Челленжер" туркумига кирувчи турнирнинг саралаш баҳслари якунига етди.

Мукофот жамғармаси 74,825 еврони ташкил этувчи ушбу турнирда ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов ҳам муваффақиятли одимлаяпти. Rafa Nadal Open by Movistar турнири теннис афсонаси Рафаэль Надаль томонидан ташкил этилаётгани билан ҳам аҳамиятли ҳисобланади. 

Саралаш баҳсларида биринчи рақам остида таснифланган Султонов 1/2 финалда италиялик Фабрицио Андалорони 6/3, 6/1, финал учрашувида эса рейтингнинг 493-поғонасида бораётган франциялик Саша Геймар Вайенбургни 6/4, 6/4 ҳисобида таслим этди. 

Бугун мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси асосий тўрнинг 1/16 финал босқичида франциялик 21 ёшли Робин Бертранга қарши кортга чиқадиган. Ушбу баҳс бизнинг вақт билан соат 19:30да бошланади. Бу теннисчиларнинг ўзаро иккинчи учрашуви бўлади. Шу йилнинг 24 апрель куни Шарм Эл-Шейх М25 турнирида Робин 1/6, 6/1, 6/4 ҳисобида ғалаба қозонганди.   

Таққослаш учун, Ҳумоюн Султонов ATP рейтингида 264-ўринни эгаллаб турибди. Робин Бертран эса 274-поғонадан жой олган.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг