08 мар 17:16
Янгиликлар
Бокс/ММА

Рафаэль Физиев – Топуриянинг енгил вазнга ўтиши ҳақида: "Бизнинг дивизион – энг хавфли ва рақобатли"
Рафаэль Физиев Илия Топуриянинг енгил вазнга ўтиши ҳақида фикр билдирди.
"Енгил вазн – энг хавфли ва рақобат катта бўлган дивизион. Янги юлдузнинг пайдо бўлиши яхши. Икки кучли жангчи тўқнаш келганда, ҳар доим қизиқ бўлади. Мен у билан жанг қилишга тайёрман", – деди Рафаэль Физиев.
Аввалроқ UFC Ислам Махачев ва Илия Топурия ўртасида жанг ташкил қилишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Ҳавола :
Манба : MMA Junkie
Фикрлар