UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03"Кўчадаги жангда қоидалар бўлмайди". Бразилиялик спортчи Нурмагомедовни қўллаб-қувватлади 0 18:29Диёра Келдиёрова азалий рақиби — Ута Абе билан Японияда тўқнаш келиши мумкин! 0 17:44Рамазон Темировдан нокаут бўлган Чарльз Жонсон ҳамюртимизни яна танқид қилди 0 17:08МЮ Саудия Арабистони чемпионатидан футболчи сотиб олмоқчи 0 16:30Гандбол. Осиё чемпионатида Қозоғистонга мағлуб бўлдик 0 15:45Даниэль Дюбуа WBO титулини кимдан ҳимоя қилиши маълум бўлди 0 15:02Нодирбек Абдусатторов Лондон турнирини ғалаба билан бошлади 0 14:26"Реал" 2026/27 йилги Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига биринчи бўлиб йўл олди 0 13:59Гукеш ва Синдаров Жаҳон тожи учун баҳсдаги вақт назорати ҳақида фикр билдиришди 0 13:12Жаҳон чемпиони Қувончбек Исмоиловга уч хонали уй совға қилинди 0 12:41Жавоҳир Синдаров партия давомида ухлаётгани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди 0 12:10U17 Жаҳон чемпионати. Бугун Италияга қарши ўйнаймиз! 0 11:39"Бу Хабиб ва Конор ўртасидаги каби шахсий масала". Собиқ чемпион UFC'да қайси жангни ташкил этиш кераклигини айтди 0 11:08Рустам Қосимжонов: "Жавоҳир ғалаба қозонса, бу...." 0 10:37Санжар Зокиров ACBJJ чемпиони Муҳаммад Мокаев билан жанг қилиши мумкин 0

08 дек 10:35
Янгиликлар

Бокс/ММА

Рафаэль Физиев ва Жозе Альдо UFC рейтингида кўтарилди

UFC промоушенининг янгиланган рейтинги эълон қилинди.

Қирғизистонлик Рафаэль Физиев якшанба тонгида Янги Зеландия вакили Брэд Ридделлни нокаутга учратган эди. Ушбу ғалаба эвазига Физиев янгиланган рейтингда 14-поғонадан 11-ўринга кўтарилиб олди. Бу билан "Атаман" ТОП-10`га яқинлашиб олди. 

Физиев жойлашган вазнда Чарльз Оливейра амалдаги чемпион, унинг шу ҳафта ўтказиладиган жангдаги рақиби Дастин Порье эса биринчи ўринни эгаллаб турибди. Кучли бешликдан Бенеил Дариуш, Ислам Махачев ва Майкл Ченлдер жой олган. Дариуш ва Махачев ўзаро жангда тўқнаш келишларини ҳам эслатиб ўтиш жоиз бўлса керак.   

UFC on ESPN 31 турнирининг яна бир иштирокчиси, ярим енгил вазнда собиқ UFC чемпиони Жозе Альдо ҳам рейтингдаги ўз ўрнини бирмунча яхшилаб олди. У якшанба тонгида Роб Фонтни очколар ҳисобига кўра таслим этганди. Бразилиялик афсонавий жангчи 5-поғонадан 3-ўринга кўтарилди. Альдодан олдинги ўринларни Ти Жей Диллашоу ва Петр Ян банд этишган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг