UZ

Сўнгги янгиликлар

11:43IV Ёзги Ёшлар Олимпиадасида дзюдо баҳслари старт олди 0 11:18Пратеснинг мураббийи Махачев Карлос билан жанг қилишдан нега воз кечганини тахмин қилди 0 10:47Мессининг голи ва узатмаси "Интер Майами"га ғалаба келтирди + ВИДЕО 0 10:06Эркин курашчиларимиз Жаҳон чемпионатини медалсиз якунлашди 0 09:35Богдан Гусковнинг навбатдаги рақиби, жанг санаси ва манзили маълум + ПОСТЕР 0 09:04Усик кейинги жанги бўйича қарор қабул қилди ва рақибини айтди 0 08:23"Тоттенхэм" "Реал" ва "Барселона"га Порронинг нархини эълон қилди 0 07:42MMA юлдузларининг Мойкано - Нолан жангига муносабати: "Жангни ҳакам ютиб берди" 0 07:01"Алекс учинчи чемпионлик камарини қўлга кирита олади" - UFC собиқ чемпиони 0 22:02Ян ММА тарихидаги уч буюк жангчини айтди 0 21:16"Башакшеҳир" йирик ҳисобда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаевдан гол + ВИДЕО 0 20:04Усик хайрлашув жангида ким билан тўқнаш келмоқчи экани айтилди 0 19:11"Дакар" раллиси 20 йилдан сўнг Африкага қайтади 0 18:30Нега WBA Мунгия — Зон жангига рухсат берди? 0 17:52Хаби Алонсо "Челси"да "Реал" юлдузини кўришни истайди 0

20 мар 07:39
Янгиликлар

Теннис

Раҳимова Miami Open асосий тўр илк даврасида дунёнинг 63-ракеткасини осонликча мағлуб этди

АҚШнинг Майами шаҳрида WTA 1000 тоифасига кирувчи, мукофот жамғармаси 9 млн 415 минг 725 долларни ташкил қилувчи нуфузли турнир бўлиб ўтмоқда.

Мусобақанинг саралаш баҳслари финал учрашувида мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Камилла Раҳимова дунёнинг 68-ракеткаси, австралиялик 21 ёшли Талиа Гибсонга 3/6, 4/6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди. Қизиғи, вакиламиз саралаш баҳсларининг "лаки-лузер", яъни омадсиз омадлиси сифатида асосий тўрга қўйилди. 

Бугун тонг саҳарда Раҳимова 1/64 финал босқич учрашувида аргентиналик Солана Сиеррага қарши кортга чиқди. Эллик саккиз дақиқа давом этган баҳсда теннисчимиз дунёнинг 63-ракеткасига ҳеч қандай имконият қолдирмади - 6/1, 6/3. Камилла 1, Солана 3 та эйс зарбасини амалга оширди. Қўшхатолар Раҳимовада кўпроқ бўлди - 4 га 3.     

Таққослаш учун, Камилла Раҳимова айни пайтда WTA рейтингида 82, Сиерра 63-ўринни эгаллаб турибди. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган иккинчи учрашуви бўлди - 2:0. Шу йилнинг 13 февраль куни Дубайда ўтказилган турнирнинг саралаш баҳсларида ҳам Раҳимова Соланани мағлубиятга учратган эди. 

Энди Камилла Раҳимова 1/32 финалда дунёнинг 28-ракеткаси, украиналик Марта Костюкка қарши кортга чиқади. Марта тўғридан-тўғри иккинчи босқичдан ўз иштирокини бошлайди. Бу учрашув бугун бизнинг вақт билан соат 01:00да бошланади. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказадиган иккинчи учрашуви бўлади. Бундан беш йил аввал Истанбулда ўтган турнирда Костюк Раҳимовани 6/4, 6/3 ҳисобида таслим этган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг