UZ

Сўнгги янгиликлар

18:43Чарльз Оливейра Царукян билан эҳтимолий реванш ҳақида фикр билдирди 0 18:05ИНТЕРВЬЮ. Олимпиада финали сотилганмиди — Абдулло Тангриев 0 17:29Жек Кеттеролнинг Теофимо Лопесга қарши супер чемпионлик жанги учун кимошди савдоси ўтказилади 0 17:13Шавкат Мирзиёев UCI президенти билан учрашди 0 16:48"Абдуқодир Ҳусанов — доим 300 км/соат тезликда ҳаракат қилади" - Фабио Каннаваро 0 16:12"Бразилия ММА турнирида Доғистонни мағлуб этган бўларди" - Чарльз Оливейра 0 15:30Рахмоновнинг мураббийи Шавкат UFC'даги навбатдаги жангини қачон ўтказиши мумкинлигини айтди 0 14:45Жавоҳир Синдаров Жаҳон чемпионати матбуот анжумани олдидан футбол томоша қилган — FIDE 0 14:18Синнер Australian Open—2027 мусобақасини ўтказиб юборади 0 13:42Италия U-17 мураббийи Ўзбекистонга қарши ўйин ҳақида: "Қизил карточка режаларимизни бузди" 0 13:18Марказий жангида Дмитрий Бивол иштирок этадиган RCC бокс кечасининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 12:45Ўзбекистон волейбол бўйича Осиёдаги энг кучли бешта жамоа қаторига киритилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори эълон қилинди 0 12:23Жавоҳир Синдаров жамоаси Женевага ўзбек ошпазларини олиб борди 0 11:48Қирғизистон футзал бўйича Осиё Кубогига мезбонлик қилади 0 11:10Бокс. IBA Президенти кубогида 12 нафар боксчи билан иштирок этамиз 0

15 апр 08:42
Янгиликлар

Бокс/ММА

Раҳматжон Рўзиохунов ва Дилшод Казаковни табриклаймиз

Бугун ўзбек бокс оиласининг икки аъзоси ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Улар - Ўзбекистон терма жамоаси катта мураббийи Раҳматжон Рўзиохунов ва AIBA шифокори Дилшод Казаковдир. 

Маълумот учун, Раҳматжон Рўзиохунов 1968 йили таваллуд топган. 2015 йилдан буён Ўзбекистон терма жамоасида мураббий сифатида фаолият юритади. «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий» унвони соҳиби. 

Терма жамоа мураббийи сифатида Рио Олимпиадасида, Осиё ўйинларида, уч маротаба жаҳон чемпионатида, икки марта Осиё чемпионатида ишлаган. www.olamsport.com сайти талқинига кўра 2019 йилнинг энг яхши мураббийи деб топилган. 

Дилшод Казаков 1972 йили туғилган. Тошкент медецина институтида таҳсил олган. Спорт шифокори сифатидаги фаолиятини 1998 йилда бошлаган. Ўз вақтида футбол соҳасида шифокор сифатида ишлаган. 2000 йилдан ҳозирги кунгача бокс йўналишида фаолият олиб боради. 2011 йилдан AIBA тиббий комиссияси аъзоси. 2019 йилдан Осиё бокс конфедерацияси тиббий комиссияси раиси. 2018 йилда қитъанинг энг яхши техник мутахассиси.

4 маротаба Олимпия ўйинлари, 4 маротаба Осиё ўйинларида ишлаган. 

Фурсатдан фойдаланиб, Olamsport.com сайти ходимлари ва мухлислари номидан тажрибали мутахассисларимизни бугунги таваллуд айёми билан табриклаймиз. Уларга соғлик-саломатлик, шарафли ва машаққатли касбда муваффақиятлар тилаймиз!

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг