UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Бу қизиқ! Ўзбекистон Осиё ўйинлари тарихида медаллар сони бўйича нечанчи ўринда? 0 19:02Анвар Анваров тарихда илк бор ташкил этилган Ultimate Championship турнирида нечанчи бўлди? 0 18:30Аспиналлнинг UFC камаридан воз кечиши ихтиёрий қарорми ёки мажбурий? 0 17:45Осиё ўйинлари: Ўзбекистон 2002 йилдан буён турнир стартида ютқазмаяпти 0 17:17Арман Царукян: "UFC чемпионлик камарини пулга сотиб олиб бўлмайди" 0 16:30Генри Сехудо Топурия учун идеал рақибни айтди 0 15:49Жон Жонс Махачевнинг допинг айбловларига жавоб қайтарди 0 15:05Ўзбекистон МТЖ Сурия билан Тошкентда ўйнайди 0 14:26"Мени чемпионлик жангидан икки-учта жанг ажратиб турибди" - Шара Буллет 0 13:52Шоҳжаҳон Эргашев Данияр Елеусиновни жангга чорлади, Олимпиада чемпиони эса бунга жавоб қайтарди 0 13:22Осиё ўйинларини ғалаба билан бошладик: Филиппин йирик ҳисобда мағлуб этилди 0 13:0046-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси: Ўзбекистон терма жамоаси таркиби расман эълон қилинди 0 12:36L'Équipe "Олтин тўп"-2026 учун бешта асосий фаворитни кўрсатди 0 12:05"Бу менга ваъда қилинган жанг эди". Бектемир Мелиқўзиев чемпионлик жангини сўрамоқда 0 11:34Salesforce FIDE Жаҳон чемпионати 2026: Сана, формат ва мукофот жамғармаси тасдиқланди 0

18 авг 09:18
Янгиликлар

Бокс/ММА

Рамазон октагонга чиқадиган UFC 333 турнири карди яна учта жанг билан тўлдирилди

Дунёнинг энг кучли лигаси матчмейкерлари аввал эълон қилинган жангларга қўшимча равишда Абу-Дабида бўлиб ўтадиган UFC 333 турнири кардига яна учта жангни қўшишди.

Уларнинг учтасида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари вакиллари иштирок этади. 

Ташкилот матбуот хизматининг расмий хабарига кўра, рақамли турнир доирасида доғистонлик Абусупиян Магомедов австралиялик ўрта вазнли жангчи Кэмерон Роустон билан, тожикистонлик енгил вазнли жангчи Нурулло Алиев эса америкалик Грант Доусон билан октагонда тўқнаш келади.

Шунингдек, турнир доирасида ярим енгил вазн тоифасида англиялик Арнольд Аллен ва америкалик Аарон Пико ўртасида ҳам жанг бўлиб ўтади. Энг енгил вазн тоифасидаги аралаш яккакураш устамиз Рамазон Темиров ушбу рақамли турнир доирасида англиялик Лоне Каванага қарши октагонга чиқади.

Аввалроқ, 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган UFC 333 турнирининг марказий жангида ярим енгил вазн тоифасида австралиялик Александр Волкановски ва россиялик Мовсар Евлоев чемпионлик камари учун курашиши, оқшомнинг иккинчи муҳим жангида эса россиялик Пётр Ян ўзига тегишли ўта енгил вазндаги чемпионлик камарини грузиялик Мераб Двалишвилидан ҳимоя қилиши расман эълон қилинган эди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг