09 июл 16:18
Янгиликлар
Бокс/ММА
Рамазон Темиров Эрцегга қарши жанг олдидан Таиланддаги йиғинни якунлади (ФОТО)
Ўзбекистонлик аралаш якка кураш устаси Рамазон Темиров UFC'да навбатлаги жангини ўтказади.
Ҳамюртимиз 25 июль куни Абу-Даби шаҳрида ташкил этиладиган UFC Fight Night турнири доирасида австралиялик Стив Эрцег билан баҳс олиб боради.
Рамазон мазкур жанг учун тайёргарлик йиғинини Таиландда олиб борди. У Instagram'даги саҳифаси орқали Шарқий Осиёдаги машғулотлар якунланганини маълум қилди:
"Таиланддаги йиғин якунланди. Энди вақт — натижани кўрсатиш вақти", дея қуйидаги суратни изоҳлаган Темиров.

Ҳавола :
Манба : instagram.com/ramazan_temurov
Фикрлар