UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

23 май 10:40
Янгиликлар

Бокс/ММА

Рамазон Темиров октагонга чиқадиган UFC турнирининг асосий жанги маълум

25 июль куни БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида навбатдаги UFC турнири бўлиб ўтади.

Вазиятга яқин ишончли манбаларнинг хабар беришича, UFC Fight Night турнирининг асосий жанги ярим оғир вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони россиялик Магомед Анкалаев иштирокида ўтказилади. Унга шу куни чемпионлик камари учун собиқ даъвогар америкалик Халил Раунтри рақиблик қилади.

Ўтган йилнинг март ойида Магомед Анкалаев ҳакамларнинг якдил қарори билан Алекс Перейрани мағлуб этиб, дивизионнинг янги чемпионига айланганди. Аммо октябрь ойида ўтган реванш жангида россиялик биринчи раунддаёқ бразилиялик рақибига техник нокаут билан ютқазиб, чемпионликни бой берди.

Халил Раунтри эса 2024 йил октябрь ойида Перейрадан чемпионлик камарини тортиб олишга уриниб кўрган, лекин муваффақиятсизликка учраганди. Ўшанда у тўртинчи раундда Поатанга техник нокаут билан ютқазиб қўйганди. Шундан сўнг у яна иккита жанг ўтказиб, Жамал Хилл устидан ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонди, Иржи Прохазкага эса учинчи раундда нокаут билан ютқазди.

Айни пайтда Магомед Анкалаев ва Халил Раунтри ташкилотнинг ярим оғир вазн тоифаси рейтингида мос равишда биринчи ва бешинчи ўринларни эгаллаб турибди.

Хабарингиз бор, Абу-Даби турнирида ҳамюртимиз Рамазон Темиров UFC рейтингида ўнинчи ўринни эгаллаб турган австралиялик Стив Эрцегга қарши жанг ўтказади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг