UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Бу қизиқ! Ўзбекистон Осиё ўйинлари тарихида медаллар сони бўйича нечанчи ўринда? 0 19:02Анвар Анваров тарихда илк бор ташкил этилган Ultimate Championship турнирида нечанчи бўлди? 0 18:30Аспиналлнинг UFC камаридан воз кечиши ихтиёрий қарорми ёки мажбурий? 0 17:45Осиё ўйинлари: Ўзбекистон 2002 йилдан буён турнир стартида ютқазмаяпти 0 17:17Арман Царукян: "UFC чемпионлик камарини пулга сотиб олиб бўлмайди" 0 16:30Генри Сехудо Топурия учун идеал рақибни айтди 0 15:49Жон Жонс Махачевнинг допинг айбловларига жавоб қайтарди 0 15:05Ўзбекистон МТЖ Сурия билан Тошкентда ўйнайди 0 14:26"Мени чемпионлик жангидан икки-учта жанг ажратиб турибди" - Шара Буллет 0 13:52Шоҳжаҳон Эргашев Данияр Елеусиновни жангга чорлади, Олимпиада чемпиони эса бунга жавоб қайтарди 0 13:22Осиё ўйинларини ғалаба билан бошладик: Филиппин йирик ҳисобда мағлуб этилди 0 13:0046-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси: Ўзбекистон терма жамоаси таркиби расман эълон қилинди 0 12:36L'Équipe "Олтин тўп"-2026 учун бешта асосий фаворитни кўрсатди 0 12:05"Бу менга ваъда қилинган жанг эди". Бектемир Мелиқўзиев чемпионлик жангини сўрамоқда 0 11:34Salesforce FIDE Жаҳон чемпионати 2026: Сана, формат ва мукофот жамғармаси тасдиқланди 0

18 авг 09:49
Янгиликлар

Рамазон Темиров ўрнига Муҳаммад Мокаевга янги рақиб берилди + ПОСТЕР

30 август куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида грепплинг қоидалари асосидаги ACBJJ 22 турнири бўлиб ўтади.

Аввал хабар берганимиздек, турнир доирасида ҳамюртимиз Рамазон Темиров британиялик собиқ UFC жангчиси Муҳаммад Мокаевга қарши баҳс олиб бориши керак эди. Аммо Рамазон учун 24 октябрь кунига расман жанг белгилангани боис, Мокаев рақибсиз қолганди. 

Ташкилот Муҳаммад Мокаевга янги рақиб берди. Арманистонлик аралаш яккакураш устаси Морис Болеян "Ora Arena"да ўтадиган турнирда британиялик рақиби билан ҳисоб-китоб қиладиган бўлди. Ушбу беллашув Grand Title Battle Match номи остида 60 кг гача бўлган вазн тоифасида жанговар грепплинг қоидалари асосида ўтказилади. 

Тадбирнинг тарғибот материалларида жанг айнан жанговар грепплинг форматида ўтиши алоҳида таъкидланган. Ташкилотчилар, шунингдек, ACBJJ 22 турнирига чипталар сотуви лиганинг расмий чипталар хизмати орқали бошланганини ҳам маълум қилишди.

Маълумот учун, Морис Болеян профессионал ММАда 6 ғалаба ва 1 мағлубият қайд этган. Ягона мағлубиятини шу йил охирги жангида қабул қилиб олган. У 31 январь куни UAE Warriors 67 турнири доирасида Рони Энрике Пинтога ҳакамларнинг айри қарори билан ютқазиб қўйганди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг