26 сен 07:53
Янгиликлар
Бокс/ММА
Рамазон Темиров ўзини UFC'га олиб кирган машҳур менежерга тўн кийдирди + ФОТО
Ўзбекистонлик аралаш яккакураш устаси Рамазон Темиров мураббийи Жасур Алижонов ҳамроҳлигида UFC'даги дебют жангини ўтказиш мақсадида АҚШга етиб борди.
У 13 октябрь куни америкалик Си Жей Вергара билан тўқнаш келади.
Темиров ҳамда Алижонов куни кеча Америка Қўшма Штатларига етиб борди. Улар биринчи бўлиб, янги менежери, таниқли Юрайя Фейбер билан учрашишди ва унга тўн кийдиришди.
"Сиз билан танишганимдан жуда хурсандман! Мен кучли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш имкониятидан хурсандман. Ишонаманки, биз биргаликда келажакда кўплаб улкан муваффақиятларга эришамиз", дея қуйидаги суратни изоҳлади мураббий Жасур Алижонов.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар