03 окт 14:39
Янгиликлар

Расман! Биринчи оғир вазнда чемпионлик жанги эълон қилинди
6 декабрь куни Австралиянинг Голд-Кост шаҳрида катта проф бокс оқшоми ташкил этилади. Турнир доирасида биринчи оғир вазнда IBF ва The Ring чемпиони, 30 ёшли австралиялик Жей Опетайя германиялик мажбурий даъвогар Хуссейн Чинкарага қарши рингга кўтарилади.
Опетайя дивизионнинг кучли боксчиларидан ҳисобланиб, мақсади барча чемпионлик камарларини ўз қўлида бирлаштириш. Ҳозирда WBA ва WBO камарлари яқиндагина жарроҳлик столига ётган Хильберто Рамиресга тегишли. WBC чемпиони Баду Жек эса Ноэль Микаэлянга қарши реванш жанги ўтказади.
Аслида келиб чиқиши туркиялик бўлган 40 ёшли Чинкара шу йилнинг январь ойида чемпионлик жангида рингга чиқиши мумкин эди. Аммо жароҳат сабаб бу имкониятдан фойдалана олмаганди. Хуссейн апрель ойидаги жангида ғалаба қозониб, IBF камарига мажбурий даъвогарга айланди.
Фикрлар