UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03"Кўчадаги жангда қоидалар бўлмайди". Бразилиялик спортчи Нурмагомедовни қўллаб-қувватлади 0 18:29Диёра Келдиёрова азалий рақиби — Ута Абе билан Японияда тўқнаш келиши мумкин! 0 17:44Рамазон Темировдан нокаут бўлган Чарльз Жонсон ҳамюртимизни яна танқид қилди 0 17:08МЮ Саудия Арабистони чемпионатидан футболчи сотиб олмоқчи 0 16:30Гандбол. Осиё чемпионатида Қозоғистонга мағлуб бўлдик 0 15:45Даниэль Дюбуа WBO титулини кимдан ҳимоя қилиши маълум бўлди 0 15:02Нодирбек Абдусатторов Лондон турнирини ғалаба билан бошлади 0 14:26"Реал" 2026/27 йилги Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига биринчи бўлиб йўл олди 0 13:59Гукеш ва Синдаров Жаҳон тожи учун баҳсдаги вақт назорати ҳақида фикр билдиришди 0 13:12Жаҳон чемпиони Қувончбек Исмоиловга уч хонали уй совға қилинди 0 12:41Жавоҳир Синдаров партия давомида ухлаётгани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди 0 12:10U17 Жаҳон чемпионати. Бугун Италияга қарши ўйнаймиз! 0 11:39"Бу Хабиб ва Конор ўртасидаги каби шахсий масала". Собиқ чемпион UFC'да қайси жангни ташкил этиш кераклигини айтди 0 11:08Рустам Қосимжонов: "Жавоҳир ғалаба қозонса, бу...." 0 10:37Санжар Зокиров ACBJJ чемпиони Муҳаммад Мокаев билан жанг қилиши мумкин 0

14 окт 06:59
Янгиликлар

Бокс/ММА

Расман! Богдан Гусковнинг собиқ UFC чемпионига қарши жанги тасдиқланди + ПОСТЕР

Яна бир қувончли хабар шундаки, ҳамюртимизнинг жанги йилнинг сўнгги рақамли турнирида бўлиб ўтади.

Аввалроқ, Богданнинг 22 ноябрь куни Қатарда ўтказиладиган турнирда айнан Блаховичга қарши октагонга чиқиши айтилганди. Энди эса Гусков йилнинг сўнгги рақамланган турнирида ярим оғир вазн тоифасида собиқ UFC чемпионига қарши жанг қилади. Эҳтимолий ғалаба уни даъвогарлар сафига яқинлаштиради. 

UFC 323 турнири бизнинг вақт билан 7 декабрь куни тонг саҳарда АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтади. 33 ёшли аралаш яккакураш устамиз айни пайтда UFC ярим оғир вазн рейтингида 11-ўринни эгаллаб турибди. Польшалик 42 ёшли Ян эса дивизион рейтингида 4-поғонадан жой олган. 

Маълумот учун, Богдан Гусков 26 июль куни Абу-Дабида ўтган UFC on ABC 9 турнирида россиялик Никита Криловни биринчи раунддаёқ техник нокаут эвазига мағлубиятга учратган эди. У дебют жангида Волкан Оздемирга ютқазганидан кейин Зак Пауга, Райан Спэнн, Билли Элекана ва Никита Криловни муддатидан аввал таслим этиб, рейтингда 11-ўринга кўтарилди. 

Ян Блахович эса иккита мағлубиятли серия билан келмоқда. У сўнгги иккита жангида ҳозирги чемпион Алекс Перейра ҳамда Карлос Ульбергга очколар ҳисобига кўра ютқазган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг