UZ

Сўнгги янгиликлар

01:44Бобир Тагиев иштирокидаги Mangu 3 марказий жанги биринчи раундда якунига етди (ВИДЕО) 0 00:59Mangu 3. Амирхон Алихўжаев иштирокидаги жанг муддатидан аввал якунланди (ВИДЕО) 0 00:43Фирдавс Ҳасанов қирғизистонлик спортчига қарши жанг қилди 0 23:35Авлиёхон Ҳамидов Mangu 3 турнирида жанг қилди 0 22:51Ана холос! Mangu 3 турнирининг марказий жанги бекор бўлди — сабаби маълум 0 22:01Нажмиддин Қосимхожиев ва Марат Мавлонов Рим Гран-присида бронза медалларига эга чиқишди 0 19:48Топурия Гэтжининг хотини ҳақидаги сўзларига "ответ" қилди: "Тез орада гапиришдан тўхтайди" 0 19:02Василий Ломаченконинг рақиби айтилди 0 18:16Канчельскис — ЖЧ-2026 ҳақида: "Шотландия, Англия ва Ўзбекистонга мухлислик қиламан" 0 17:41Дана Уайт Жон Жонсни тарихдаги энг яхши жангчи унвонидан маҳрум қилмоқчи 0 16:53Ислам Махачев фаолиятидаги энг севимли жангини айтди 0 16:08Makarska Open. Мария Тимофеева 1/2 финалда! 0 15:29Фабио Каннаваро Тимур Кападзе ва Сречко Катанец ҳақида гапирди 0 14:56Шахматчимиз Грандмастер даражасини қўлга киритди 0 14:08Octagon 87 турнири учун яна бир қизиқарли жанг эълон қилинди. Жаҳонгир Нажмиддинов қайтмоқда 0

08 ноя 11:34
Янгиликлар

Бокс/ММА

Расман. Исроил Мадримовнинг жанги Тошкентда ўтказилади

Профессионал боксчимиз Исроил Мадримов айни пайтда АҚШнинг Индио шаҳрида машғулотларни давом эттирмоқда.

Аввал хабар берганимиздек, Исроил «Тhe Dream» Мадримовнинг декабрь ойида франциялик Мишель Сорога қарши ўтказиладиган жангига Тошкент шаҳри мезбонлик қилиши мумкин эди. Бу хабар расман ўз тасдиғини топди. Аввалига Исроил, кейин эса таниқли промоутер Эдди Хирн бу маълумотни тасдиқлади.  

Мадримов - Соро жанги ғолиби WBА чемпионлик жангида рингга чиқиш учун расмий даъвогарга айланади. "Мир Бокса" компанияси "Маtchroom Boxing" билан ҳамкорликда ушбу жангни 11 декабрь куни Тошкентда ўтказади. Пойтахтимиздан ташқари жанг мезбонлигига АҚШнинг Лас-Вегас ва Кливленд шаҳарлари ҳам даъвогарлик қилганди. 

Аукцион ғолиби томонидан тақдим этилган мукофот жамғармаси 245 минг долларни ташкил этган. Рейтингнинг биринчи рақамли боксчиси Мишель Соро мукофот пулининг 60 фоизи - 147 минг доллар, рейтингнинг иккинчи рақамли боксчиси Исроил Мадримов эса 40 фоиз - 98 минг долларга эга бўлади.  

Рейтинг: +4   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг