UZ

Сўнгги янгиликлар

16:06Бектемир Мелиқўзиев ҳақиқатан ҳам Армандо Ресендис билан жанг қиладими? Менежер жавоб берди 0 15:17Breaking! Жиззахда Формула-1 трассаси барпо этилиши мумкин! 0 14:21Бугун Андижон шаҳрида ММА бўйича Mangu 4 турнири ўтказилади 0 13:28Тошкентда жаҳон футболи афсоналари иштирокида спорт байрамлари ўтказилади 0 12:17Нурсултон Рўзибоев сўнгги спарринг машғулотини ўтказди (ФОТО) 0 11:25Беҳрузбек Усмонов - Жаҳон чемпионати совриндори! 0 19:02Царукян Топуриянинг эҳтимолий кейинги рақибини айтди 0 18:33Жозе Моуриньо Мадриднинг "Реал" клубидаги бош миссияси ҳақида гапириб берди 0 17:27Промоутер Жошуа қандай ҳолатда Фьюрига қарши жангдан воз кечишини айтди 0 16:52Россиялик теннисчи Ўзбекистон номидан ўйнаш таклифини олган 0 15:33Нурсултон Рўзибоев ва Достон Бозоров Арман Царукян билан овга чиқди (ФОТО) 0 14:10"Атлетико" Альваресни бир шарт билан сотишга тайёр 0 13:35Перейра — Хокит жанги жараёнда — инсайдер 0 12:58Муҳайё Нарзиллоева жаҳон чемпионатининг кумуш медалини қўлга киритди 0 12:06Octagon 91: Суҳроббек Атажанов титул жангида қатнашмайди 0

10 фев 18:18
Янгиликлар

Футбол

Расман: Жасур Жалолиддинов - "Қайрат" ўйинчиси!

Ярим ҳимоячи Жасур Жалолиддинов янги мавсумни Қозоғистоннинг "Қайрат" жамоаси таркибида бошлайди.

"Қайрат" ўзбекистонлик футболчини ижарага олди.

"Жасур жамоамизда ижара асосида ҳаракат қилади ва қайд этиш керакки, клубда уни харид қилиш ҳуқуқи бор. Шартнома 2022 йилги мавсумнинг сўнггига қадар мўлжалланган. Хуш келибсиз, Жалолиддинов", - дейилади клуб хабарида.

"Қайрат" мамлакатнинг  3 карра чемпиони ҳисобланади. Айни дамда бу жамоани Қурбон Бердиев бошқармоқда. Ўтган мавсум "Қайрат" мамлакат чемпионатида бронза медалларни қўлга киритди. Жасур Жалолиддиновнинг "Локомотив" билан 2023 йил охиригача шартномаси бор.

Эслатиб ўтамиз, дастлабки сайтимиз томонидан хавбекнинг Қурбон Бердиев таклифига биноан қозоқ клубига ўтиши ҳақида маълумот берган эдик.

Кейинчалик Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси ҳам бу ҳақда расмий маълум берганди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг