UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03"Кўчадаги жангда қоидалар бўлмайди". Бразилиялик спортчи Нурмагомедовни қўллаб-қувватлади 0 18:29Диёра Келдиёрова азалий рақиби — Ута Абе билан Японияда тўқнаш келиши мумкин! 0 17:44Рамазон Темировдан нокаут бўлган Чарльз Жонсон ҳамюртимизни яна танқид қилди 0 17:08МЮ Саудия Арабистони чемпионатидан футболчи сотиб олмоқчи 0 16:30Гандбол. Осиё чемпионатида Қозоғистонга мағлуб бўлдик 0 15:45Даниэль Дюбуа WBO титулини кимдан ҳимоя қилиши маълум бўлди 0 15:02Нодирбек Абдусатторов Лондон турнирини ғалаба билан бошлади 0 14:26"Реал" 2026/27 йилги Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига биринчи бўлиб йўл олди 0 13:59Гукеш ва Синдаров Жаҳон тожи учун баҳсдаги вақт назорати ҳақида фикр билдиришди 0 13:12Жаҳон чемпиони Қувончбек Исмоиловга уч хонали уй совға қилинди 0 12:41Жавоҳир Синдаров партия давомида ухлаётгани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди 0 12:10U17 Жаҳон чемпионати. Бугун Италияга қарши ўйнаймиз! 0 11:39"Бу Хабиб ва Конор ўртасидаги каби шахсий масала". Собиқ чемпион UFC'да қайси жангни ташкил этиш кераклигини айтди 0 11:08Рустам Қосимжонов: "Жавоҳир ғалаба қозонса, бу...." 0 10:37Санжар Зокиров ACBJJ чемпиони Муҳаммад Мокаев билан жанг қилиши мумкин 0

04 май 12:08
Янгиликлар

Бокс/ММА

Расман: Турки ал аш Шайҳ Теренс Кроуфорд - Сауль Альварес жанги санаси ва манзилини эълон қилди

Саудия Арабистони кўнгилочар бош бошқармаси бошлиғи Турки Ал аш-Шейх кўпчилик томонидан кутилган жангни тасдиқлади.

Кеча Ар-Риёд шаҳрида ўтган ва Сауль Альвареснинг ғалабаси билан якунланган жангдан кейин Турки Ал аш-Шейх рингга чиқиб келди ва ҳар икки боксчи гувоҳлигида ушбу йил жангига қиёсланаётган тўқнашувни расман эълон қилди. 

Иккинчи ўрта вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионига айланган мексикалик афсона икки вазнда собиқ мутлақ жаҳон чемпиони америкалик Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилади. Жанг 12 сентябрь куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги "Аллегиант" аренесида ўтказилади. Ушбу жанг иккинчи ўрта вазнда мутлақ жаҳон чемпионлиги учун ташкил этилади. 

Маълумот учун, кеча Альварес Ар-Риёд шаҳрида ўтказилган проф бокс оқшомида кубалик Уильям Скаллни 12 раунд тўлиқ давом этган жангда очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратган ҳамда ўз фаолиятида иккинчи бор иккинчи ўрта вазнда мутлақ жаҳон чемпионига айланганди. Кроуфорд эса сўнгги жангини ўтган йилнинг 3 август куни Лос-Анжелесда ҳамюртимиз Исроил Мадримовга қарши ўтказиб, ҳакамларнинг қарорига кўра ғалаба қозонган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг