UZ

Сўнгги янгиликлар

19:35Формула-1 Руандада Африка Гран-присини ўтказади 0 19:12UFC собиқ жангчиси уч марта ўқ еди 0 18:45“Манчестер Сити”дан 5 мавсум давомида 25 очкодан олиб ташланиши керак" - МЮ собиқ футболчиси 0 18:18"У ҳамма ўйлаганидек кучли эмас". Евлоев Волкановски ҳақида гапирди 0 17:30WBO рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 17:09Исроил Мадримовнинг жанги қолдирилди 0 16:43Муҳаммад Наимов UFC ростеридан чиқарилди 0 16:05Роналду “Ал Насср”нинг “Нефтчи” устидан қозонган ғалабаси ҳақида: “Ўсишда давом этамиз” 0 15:29IBF рейтингидан тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олди 0 14:45Баҳодир Жалоловнинг Лондондаги жанги жонли эфирда кўрсатиладими? 0 14:19Ислам Махачевнинг кейинги рақиби ва жанг санаси ҳақида маълумотлар тарқалди 0 13:44Sofascore. Кечаги учрашувда "Пахтакор" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 13:13Евлоев Волкановскини "стойка"да синаб кўрмоқчи 0 12:42Зверев мавсумни расман дунёнинг биринчи ракеткаси мақомида якунлайди 0 12:11Пётр Ян ўта енгил вазндаги жангига 12 кун қолгандаги спорт формасини кўрсатди (ФОТО) 0

15 июл 13:45
Янгиликлар

Бокс/ММА

РАСМАН! UFC Нурсултон Рўзибоевнинг кейинги рақиби, жанг санаси ва манзилини эълон қилди (ПОСТЕР)

Ўзбекистонлик UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоевнинг навбатдаги жанги тафсилотлари маълум бўлди.

Ҳамюртимиз 5 сентябрь куни Франция пойтахти Париж мезбонлик қиладиган UFC Fight Night турнирида иштирок этади.

32 яшар Нурсултонга UFC Paris турнирида англиялик тажрибали Майкл Пейж рақиб бўлади. Жанг ўрта вазн тоифасида ташкил этилади. Қизиғи, Нурсултон ўрта вазн тоифасидаги UFC рейтингида 15, Пейж эса ярим ўрта вазннинг кучли ўн бешталигида 12-ўринда қайд этилган.

Ҳозирча турнирнинг марказий баҳси эълон қилинмаган.

Нурсултон Рўзибоев фаолияти давомида ҳозирга қадар 48 та жанг ўтказиб, 37 та ғалаба, 9 та мағлубият ва 2 та дуранг қайд этган. У 27 июнь куни Баку (Озарбайжон) мезбонлик қилган UFC Fight Night турнирида россиялик Андрей Пуляевни биринчи раундда сабмишен орқали таслим этиб, ғалабали сериясини учтага етказиб олганди.

39 ёшли Майкл Пейж ҳисобида эса 25 та ғалаба ҳамда 3 та мағлубият бор. У ҳам охирги учта жангини муваффақиятли ниҳоялаган. Шара Буллет, Жаред Каннонир ва Сэм Петтерсон унинг сўнгги "ўлжалари" эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг