20 сен 07:43
Янгиликлар
Бокс/ММА

Расман! UFC трилогия санасини эълон қилди + ПОСТЕР
Енгил вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони, мексикалик Брэндон Морено камарга даъвогар Дейвисон Фигередога қарши учинчи жангини ўтказади.
Трилогия 11 декабрь куни UFC 269 турнири доирасида бўлиб ўтади. Бу ҳақда UFC матбуот хизмати хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, жангчилар ўртасидаги биринчи жанг 2020 йил 12 декабрда Лас-Вегасдаги UFC 256 турнирида бўлиб ўтганди. Ўша баҳсда томонларнинг ҳеч бири сезиларли устунликка эга бўлмаган. Беш раунд натижаларига кўра, ҳакамларнинг қарори билан дуранг натижа қайд этилган эди.
2021 йил июнь ойида бўлиб ўтган UFC 263 мусобақасида эса Морено Фигередони учинчи раундда мағлубиятга учратганди. Морено аралаш яккакурашларда 19 ғалаба, 5 мағлубият ва 2 дурангга эга. Фигередо ҳисобида 20 ғалаба, 2 мағлубият ва бир дуранг бор.
Ҳавола :
Манба : fighttime.ru
Фикрлар