UZ

Сўнгги янгиликлар

07:37Нодирбек Абдусатторов яна бир нуфузли турнирда иштирок этади 0 18:36Гимнастикачиларимиз Жаҳон челленж кубогини 9 та медаль билан якунлашди 0 18:15Шаҳрам Ғиёсов Кроуфорд - Альварес жангига муносабат билдирди 0 17:54"Барселона" Араухо бўйича қарор қабул қилди 0 17:33Ўзбекистонлик шинкиокушинкай каратэчилар Марказий Осиёда биринчи бўлишди 0 17:12Канело — Кроуфорд жанги учун салкам 200 000 долларлик камар қўйилади 0 16:51Дана Уайт нима учун Махачев - Маддалена жанги эълон қилинмаётганига изоҳ берди 0 16:30"Челси" Жексон бўйича қарор қабул қилди 0 16:09Том Аспиналл чемпион мақомидаги илк "вызов"ни қабул қилиб олди 0 15:48Қозоғистонлик ҳафта "шов-шув"чиси Галле турнири финалида 0 15:27Теренс Кроуфорд: "Мадримовни ютганман, бу аниқ!" 0 15:06"Реал" мухлислари учун хушхабар 0 14:45UzChess Cup. Барча гуруҳларда пешқадамга айландик. Тўртинчи тур жуфтликлари ва турнир жадваллари билан танишинг 0 14:24Эдди Хирн: "Аҳмадалиев билан жанг қилишга рози бўлгани учун Иноуэни ҳурмат қиламан, чунки..." 0 14:03Маҳмуд Мурадов чехиялик моделнинг қўлини сўради, қизнинг жавоби маълум (ВИДЕО) 0

23 сен 18:13
Янгиликлар

Футбол

Расман: Вадим Абрамов - Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи

Теглар :  Вадим Абрамов
Хабарингиз бор, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер ўртадасидаги шартнома ўзаро келишувга асосан бекор қилинди.

Миллий терма жамоамизда бундан буён Вадим Абрамов бош мураббий сифатида фаолият олиб боради. ЎФА мураббийлар кенгаши юртимиздаги таниқли мутахассислардан бири саналадиган Вадим Карленович номзодини маъқуллади. Биласиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ушбу мутахассис бошчилигида Қатар яшил майдонларида ўтган Осиё кубоги-2011да қитъа биринчиликларидаги ўзининг энг яхши натижасини қайд этган. Шунингдек, миллий терма жамоамизнинг ўша ёрқин ўйинлари мухлисларимизнинг ҳали ҳам ёдида.

Вадим Абрамовга мураббийлар штабида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида узоқ йиллар муваффақиятли ўйин кўрсатган ва эндиликда мураббийлик соҳасида ҳам қисқа вақт ичида тез ўсишга эришиб, мухлислар ишончини қозонишга улгурган Тимур Кападзе ёрдам беради. Шунингдек, ўзбек футболи мухлисларига яхши таниш бўлган австралиялик тажрибали мутахассис Мирко Йеличич футболчиларнинг жисмоний тайёргарлиги билан шуғулланади. Дарвозабонлар билан эса Денис Иванков ишлашда давом этади.

Умид қиламизки, янги мураббийлар штаби миллий терма жамоамизни катта муваффақиятларга етаклайди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
24 сен 21:25:47
Aziz Ergashov
Omad tilayman bu mutaxasisiga terma jamoa o'yiniga fayz bag'ishlaydigan mutaxasis keldi ana endi
   
23 сен 20:24:07
javohir
yordamchilari ayni vaqtda uzb eng zurlari.Uzini ishlariga xam omad
   
23 сен 18:23:32
Ikrom Otahonov
Yashavor Ermatov, xalq istagan ishni qildi. Endi hujumkor o'yin ham ko'rish vaqti keldi, pragmatik o'yinlar jonga teguvdi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг